Беморнинг ошқозонидан 639 дона мих магнит ёрдамида олиб ташланди! (Видео)

0

Калькутта тиббиёт коллежи шифокорлари 639 дона михни ютиб юборган ҳиндистонлик эркакни бундай “юк”дан халос қилишди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар бермоқда.

Эркак қориндаги ва ошқозондаги оғриқ, кўнгил айниши каби ташхислар билан шифохонага олиб келинди. Эндоскопия текшируви ўтказилганидан сўнг унинг ошқозонида бир уюм “темир симчалар” борлиги аниқланди!

Гап шундаки, ҳиндистонлик эркакнинг ошқозонида узунлиги қарийб 5 см келадиган 639 та мих борлиги аниқланди. Михларнинг оғирлиги 1,3 кгни ташкил қилди.

Икки соатлик операция давомида жарроҳлар беморнинг қорнини 10 см узунликда кесиб, магнит ёрдамида михларни чиқариб олишди.

Шифокорлар михларнинг учи ўткир бўлсада, эркакнинг ички органларига зарар етмаганини таъкидлашди. Бу ҳақда Qalampir.uz ёзди.

Аниқланишича, бемор эркак шизофренияга чалинган ва у тез-тез тановвул қилинмайдиган жисмларни ютиб қўяди. Ҳозир у махсус шифокорлар (психиатрлар) назорати остида даволанишни давом эттирмоқда.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here