Диққат, Ҳиндистонда икки бошли чақалоқ дунёга келди!!!

0

 

Ҳиндистоннинг Амбайогай штатида бир қарашда сиам эгизакларини эслатувчи чақалоқ дунёга келди. Аммо бу чақалоқда тана битта, бош эса иккита. Врачларнинг айтишича, тана икки юрак ва ўпкага эга-ю, лекин жигар битта. Чақалоқ 3, 7 килограмм вазн билан дунё юзини кўрди. Туғилиши билан дарҳол уни сунъий нафас бериш ускунасига улашди. Чақалоқ бир кеча-кундузгина яшади холос.

— Бу ҳолат тиббиётда жуда кам учрайди, — деди доктор Санжай Бэнсода. — Бахтга қарши уни сиам эгизаклари ҳам деб бўлмайди. Текширувлар шуни кўрсатдики, ҳомиланинг ривожланишига саккиз ойлик эканида путур етган. Аслида ўшандаёқ туғруқни сунъий тарзда амалга ошириш лозим эди. Бироқ аёл кўнмади. Охиригача кутишни лозим топди…

Айни пайтда аёлнинг саломатлиги жойида. Яқин кунларда уйига йўл олади.

РИА Новости

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қҒшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here