КУН КУЛГИСИ…

0

* * *

Грузия армияси. Старшина аскардан сўради:

— Оддий аскар Гивишвили, нега менга салом бермадингиз?

— Ухлаб қолибман, шекилли.

— Ҳа, майли, мен бўлсам ҳурмат қилмайсизми, деб ўйлабман.

* * *

Эркак кетиб бораётиб қурбақа топиб олди. Қўлига олди-ю, шиша идишга солиб қўйди. Қурбақа унга ялина бошлади:

— Мени озод эт! Озод этсанг, бир айланиб соҳибжамол қиёфасига кираман.

— Э, йў-ўқ, менга соҳибжамолдан кўра гапирадиган қурбақалар кўпроқ ёқади.

* * *

Жинни автобусга чиқиб бирданига иккита чипта сотиб олди. Чиптачи ундан сўради:

— Нега иккита чипта олаяпсан?

— Бирини йўқотсам, иккинчисини кўрсатиб тушиб кетавераман.

— Иккаласиниям йўқотиб қўйсанг нима бўлади?

— Э, у ҳолда чўнтагимдаги ойлик йўл чиптасини кўрсатаман.

* * *

2050 йил. Руҳоний икки ёшни никоҳлаяпти:

— Фалончи писмадончи ўғли! Фалончи қизини тан маҳрамликка олишга розимисиз?

— Нима, бошқа вариантлар ҳам борми?

* * *

Болакайдан боғчасидаги гуруҳдош қизча сўради:

— Янги йилда ким бўлмоқчисан?

— Шрек бўлмоқчиман.

— Маскасини олдингми?

— Олдим. Ўзинг ким бўлмоқчисан?

— Соҳибжамол.

— Маскасини олдингми?

* * *

Кечки овқатдан сўнг хотин хонага устига ўн бешта шам ёқилган торт олиб кирди. Эри ундан сўради:

— Ие, бугун кимнингдир туғилган куними дейман?

— Йўқ, юбилей.

— Кимнинг юбилейи?

— Бугун эгнимдаги манави пальтони олиб берганингизга роппа-роса ўн беш йил тўлди.

* * *

Газета ўқиётган эр хотинига деди:

— Қара, манави газетада ёзишларича, аёллар эркакларга нисбатан анча сергап бўлишаркан. Масалан, эркак кунига атиги 1100 та сўзни тилига чиқарса, аёл 2200 та сўз айтаркан.

— Чунки аёллар бир гапни икки марта такрорлашга мажбур бўлишади.

— Нима?

* * *

Қизалоқ онасидан сўради:

— Ойи, одамлар ердан ковлаб олинадими?

— Бу гапни қаердан олдинг?

— Бир амаки дадамдан: «Бу хотинингни қаердан ковлаб олгансан?» деб сўради.

* * *

Икки чукча фалсафасидан:

— Ойда ҳаёт борлигига ишонасанми?

— Албатта. У ерда доим чироқ ёниб туради-ку!

* * *

Оптимистдан сўрашди:

— Фараз қилинг, бобонгиз оламдан ўтди. Нима қиласиз?

— Э, менинг яна бир бобом бор.

— Дафн маросимига кеч қоляпсиз?

— Машинага ўтираман-да, газни босаман.

— Йўқ, сиз машина ҳайдашни билмайсиз?

— Мен бир шиша ичкилик ичиб оламан, тамом.

— Йўлда ДАН ходими сизни тўхтатса-чи?

— Келишаман.

— Келишолмайсиз. У аёл киши.

— Танишаман.

— Аёл жудаям хунук бўлса-чи?

— Ахир, мен ҳам маст бўламан-ку!

 

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

 

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here