Кунг-фу устаси қўллар билан ёнғоқ чақиш бўйича рекорд ўрнатди

0

Хитойлик жанг санъати устаси Ли Вэйцзюнь бир дақиқадан камроқ вақт ичида бир қўли билан 302 та ёнғоқни чақиб, жаҳон рекорди ўрнатди. Ушбу рекорд қайд қилинган видео «CGTN» телеканалида жойлаштирилди.

Рекордчи 27 йилдан бери турли жанг санъати турлари билан шуғулланиб келади. Жумладан, у “темир қўл” техникасини машқ қилади. Бу техника эвазига унинг ўнг кафти машқ қилмаган одамникидан анча кучлироқдир. Ли Хитойнинг анъанавий маданияти ва жанг санъатини оммалаштириш мақсадида Гинесс рекордлар китобига киришга қарор қилган деб маълумот беради Kun.uz.

Аввалги рекорд бир неча ҳафта аввал ҳиндистонлик Прабхакар Редди томондан ўрнатилган бўлиб, у бир дақиқа ичида 212 та ёнғоқни чақа олганди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here