Олимлар саратоннинг олдини олишда қайси маҳсулотлар муҳимлигини аниқлашди

0

Буюк Британиядаги Уорик университети олимлари яллиғланиш ва ҳужайралар ичидаги жараёнлар ўртасида аввал маълум бўлмаган боғлиқликни топишди. Бу ошқозон-ичак йўлидаги кўплаб касалликлар профилактикаси ҳамда уларни даволашда, шу жумладан, саратоннинг олдини олишда ёрдам беради. Тадқиқот «Nature» журналида эълон қилинди.

Олимлар аутофагия ҳужайра ичидаги механизми – ўзининг зарарли ёки зарарланган элементларини ҳужайра томонидан ютиб юборилиши – нотўғри ишлайдиган бўлса, яллиғланишни келтириб чиқаришини исботлашди. Бу янгилик йўғон ичак саратони ёки Крон касаллиги профилактикасида ёрдам бериши мумкин. Бу тўғрисида Kun.uz маълумот берди.

Бироқ, қатор маҳсулотлар аутофагия жараёни ишига ижобий таъсир ҳам кўрсатади, ҳамда яллиғланиш жараёни ва ошқозон-ичак йўли касалликларининг олдини олишда қўл келади. Улар орасида: анор, узумнинг қизил навлари, нок, қўзиқорин, ясмиқ, соя ва кўклигида териб олинган нўхат бор, деб ёзмоқда «Eurekalert» портали.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here