Россия ТИВ вакили сохта суратга ишониб, Усама бен Ладеннинг Оқ уйда қабул қилингани ҳақида гапирди (видео)

2

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова 30 октябрь куни «Россия 1» телеканали эфирида Усама бен Ладен ўз вақтида Оқ уйда қабулда бўлгани ҳақида гапирди, деб ёзмоқда «Meduza».

Россия ТИВ вакили Усама бен Ладен ва Ҳиллари Клинтоннинг саломлашиб тургани акс этган суратга ишора қилиб, унинг Оқ уйдаги учрашувлар ва музокаралари ҳақида гапирган.

Аслида эса Усама бен Ладен ҳеч қачон Оқ уйда бўлмаган, буни эфир вақтида журналистлар таъкидлаган. Биринчи рақамли собиқ террорчи фотошоп ёрдамида мазкур суратга жойлаштирилган. Асл суратда эса Клинтон ҳинд қўшиқчиси Шубхашиш Муҳэржи билан саломлашиб турибди. Бу тўғрисида Daryo.uz маълум қилди.

Унинг мазкур гапига қарши айтилган фикрларга жавобан, Мария Захарова Оқ уйда бўлган бен Ладен ҳақида гапирганида бен Ладеннинг ўзини эмас, балки унинг сафдошларини назарда тутганини таъкидлаган. Шунингдек, Захарова сенатор Рэнд Полнинг бир нечта баёнотини ҳам келтирган. Унга кўра, сенатор АҚШнинг бен Ладенга қуроллар ва пул билан ёрдам бергани ҳақида айтган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

2 ФИКРЛАР

    • Денгиз бодринги (кукумария) асосан денгизга яқин ўлкаларда учрайди. Масалан, Россиянинг Владивосток шаҳрида уни сотувчи алоҳида дўконлар бор экан. Афсуски, бизда топиш имкони йўқ.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here