Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 5 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун биринчи қиладиган ишингиз зарарли одатларга қарши курашишдан иборат бўлиши лозим. Фақат зарарли одатингизни йўқ дея кўрманг. Бор ва у ҳам саломатлик, ҳам молиявий жиҳатдан сизга катта зарар келтирмоқда. Бу одат нафақат чекиш, ичиш, балки, овқатланиш режимида ҳам ўз аксини топган. Молиявий масалада бироз узилишлар кўзга ташланиши мумкин. Заҳира пуллардан фойдаланиб туришингизга тўғри келади. Соғлиғингизни асранг. Бу масалада узилишлар яратиш яхшиликка олиб келмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

5 ноябр куни негадир тушкун кайфиятда уйғонишингиз кутилади. Бу чарчоқлар сабабли ҳам бўлиши мумкин. Демак, ўзингиз учун барча ишларни маълум муддат йиғиштириб қўйиб, дам олиш эълон қилишингиз керак. Оила қурмаганларнинг баъзилари қувноқ бир даврага тушиб қолишлари мумкин. Худди шу даврада сизни романтик танишувлар кутади. Бардам бўлинг ва танишувларга жиддий муносабат билдиринг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар ёши улуғ, касалманд қариндошларга нисбатан жиддий муносабатда бўлиш ва улар ҳолидан ўз вақтида хабар олишни маслаҳат беришади. Оилалилар жуфти билан арзимаган баҳона туфайли жанжаллашиб қолишлари эҳтимолдан холи эмас. Агар жанжалга ўз вақтида барҳам бермасангиз, иш ажрашишгача бориб етиши турган гап. Жанжалнинг асосий сабабларидан бири рўзғордаги муаммолар ҳам бўлиши мумкин. Саломатлигингиз кечки пайт панд бера бошлаши мумкин. Ҳавонинг ўзгарувчанлиги кўпчиликни шундай ёқимсиз ҳолатга солиб қўймоқда ва бунга қарши астойдил курашиш лозим.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

5 ноябрда ўзингизда шундай куч топингки, анчадан бери асабингизга тегиб, фойдали энергетикангизни вампир каби еб битираётган кимсага қарши ёпиқ кураш олиб боринг. Ундайлар билан келажакда мулоқот қилишни ҳам йиғиштириб қўйганингиз маъқул. Агар ҳаво имкон берса, кечқурун узоқ муддат тоза ҳавода сайр қилишингиз тавсия этилади. Иммунитетни кўтариш пайида бўлинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Яқин дўстлар билан мулоқотда тилга эҳтиёт бўлинг. Акс ҳолда арзимас гап билан уларнинг кўнглини оғритиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Иш жойингизда ҳам фақат тингловчи ролини ўйнанг. Шахсий ҳаётдаги чалкашликлар, жиддий муаммоларни тинчлик йўли билан бартараф этишга ҳаракат қилинг. Асабни асранг. Хасталикларга айнан асаб бузилиши сабабчи бўлади. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёткор бўлинг. Жароҳат олишингиз эҳтимоли бор.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

5 ноябр куни тушга қадар бошингизни оғриш даражасигача етказган муаммони ҳал этиш ҳаракатида бўласиз. Башарти муаммони мустақил ҳал эта олмасангиз, ўзингиз қаттиқ ишонган инсонларни ёрдамга чақирсангиз ҳам бўлади. Кун давомида даромад келтирувчи ишларга алоҳида эътибор билан ёндашинг. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб албатта яхшиланади. Кечқурун энг яқин кишингизга ҳам қарз берманг, ирими шунақа. Қарз берсангиз, жуда яқин вақт ичида ўзингиз ҳам қарзга ботишингиз мумкин.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Ўзингиз севган инсоннинг сизга бўлган ишончини қайтаришга ҳаракат қилинг. Агар қалбингизда заррача шафқат бўлса, албатта ўша инсоннинг туйғуларини ортга қайтариш пайига тушасиз. Иш жойингизда қўлингиздан келмайдиган ишларни бажаришга уринманг, раҳбарларнинг ишончи йўқолади. Мабодо бошқа ишга ўтишни мўлжаллаб юрган бўлсангиз, бугун айни вақти. Кечқурун жароҳат олишингиз эҳтимоли бор. Яхшиси, қош қорайгач, кўчага чиқмай қўя қолинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

5 ноябр куни кайфиятингиз юқори чўққиларгача етади. Шундай кайфият билан бошлаган ишингиз ҳам албатта унумли кечади. Ўзингизга тегишли ишларни бажариб бўлиб ҳамкасбларга ҳам ёрдам кўрсатишингиз мақтовга лойиқ. Агар бугун дам олиш кунингиз бўлса, кунни тоза ҳавода кечирсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида романтик учрашувга отланишлари кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун муаммоларингиз бошингиздан ошиб-тошади. Уларни бирваракайига ижобий ҳал этишга киришсангиз, бор қувватингиздан айрилиб, кечгача сулайиб қолишингиз мумкин. Ижод кишилари эса бугун кўзланган чўққиларни забт этишади. Еттинчи осмон сизники, истаганча парвоз қилинг ва илҳом париларини таъқиб этишдан тийилманг. Астойдил бўлсангиз, жаҳоншумул аҳамиятга эга асар ғоясини ҳам ўйлаб топишингиз турган гап.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

5 ноябр куни шахсий ҳаётда тинчлик, барқарорликка интилинг. Майли, кимдир жаҳлингизга тегадиган ишларни амалга оширсин, ғийбатингизни қилсин, сиз бардошли бўлинг ва уларни сукут билан мағлуб этинг. Кўчада ҳам фақат кулиб юринг. Шунда худонинг қудрати билан сизнинг умрингизга умр қўшилаверади, ҳасадгўй, ғийбатчи ва қора кўнгил эгалари ич-этини еб битираверади. Кечқурун молиявий масала билан боғлиқ бир дунё ёқимли хабарлар эшитасиз. Дўппини осмонга отаверинг!

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Анча йиллардан бири қалин дўст бўлиб келган инсон билан бугун орангизда келишмовчилик юзага келиши мумкин. Аслида бир гапдан қолганингиз маъқул. Балки шу йўл билан дўстлик сақлаб қолинар. Энг оғир вазиятларда қолсангиз, ёши улуғ қариндошлар маслаҳатига қулоқ тутинг, кам бўлмайсиз. Муҳаббатда эса барча муаммоларни ўз куч, имкониятларингизга суянган ҳолда ҳал этишга маҳкумсиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

5 ноябрда балиқ буржи остида таваллуд топганларнинг режалари оламга сиғмас даражада кўпчиликни ташкил этади. Улгурасиз, барча режаларни қисман бўлса-да, ҳақиқатга айлантирасиз. Шу орада моддий аҳволингизни ҳам қўшимча иш кўмагида яхшилаб оласиз иншооллоҳ. Асосийси, саломатлигингиз панд бермаса бас. Кечқурун жуфтингиз ё севгилингиз сизга кутилмаган совға тақдим этишни мўлжаллаб қўйган.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here