Диққат, Вьетнамга «Дэмри» бўрони кириб келди! Қурбонлар ҳозирча 25 киши!!!

0

 

Ҳақиқатан, жуда кучли шамолга эга «Дэмри» бўрони туфайли ҳозирча 25 киши ҳалок бўлди, шунча одам бедарак йўқолган дея баҳоланди. Бўрон асосан мамлакатнинг жанубий ва марказий ҳудудларига жиддий хавф солди. Мутасаддилар яқин орада сув тошқинлари юзага келиши ҳақида аҳолини огоҳлантиришди. Қисқа муддат ичида 30 мингдан зиёд одам хавфсиз ҳудудларга кўчирилди.

Айтишларича, бўрон шу қадар кучли бўлганки, денгиздаги улкан кемаларни ҳам ўз йўлида ағдарган ҳолда олдинга интилган.

Дарахтлар ва симёғочлар синиб тушган. Минглаб одам электр қувватидан маҳрум бўлган. Уйлар ва бинолар томларидаги шиферлар ҳам бўрон касофатига қолган.

Корреспондент. net

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here