Энди психотерапевт вазифасини робот адо эта бошлайди…

0

 

Америкадаги Жанубий Калифорния университети олимлари психотерапевт вазифасини бажарувчи роботлар яратишни бошлади. Уларнинг айтишича, мамлакат ҳарбийлари одамдан кўра роботларга ўз саломатликларини ишониб топширишга ошифта экан. Роботлар энди ҳар бир ҳарбийни назоратдан ўтказиб, депрессия, стресс ҳолатларига тушиб қолмаслиги учун ҳаракат қилади.

Олимлар ўтказган тадқиқотларда юқорида таъкидланган фикр ўз исботини топди. Ҳарбийлар одам психотерапевтга нисбатан компьютерга ўз сирларини эркин тарзда ошкор эта бошлашди.

Дастлаб ишга туширилган роботга Элли дея ном берилди. У жуда қисқа муддат ичида одамнинг анча йиллар олдин юз берган стресс ҳолатларини ҳам аниқ топа билди. Тез орада роботлар сони кўпайтирилиб, Америкадаги ҳарбий қисмлар тиббиёт муассасаларига тарқатилиши кўзда тутилган.

The Daily Mail

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here