Мафия сардори (67-қисм)

0

Буларнинг баридан бехабар бўлажак келин-куёв ва Оксана Роман Фёдоровичнинг дала ҳовлисига етиб боришди. Ҳаммаёқ байрамона безатилган эди. Дарахтлар ва чироқлар устига шарлар илинган, фаввора турли рангда отилаяпти. Мусиқа янграб, столлар тансиқ таомларга тўлатилганди. Калта юбка, оппоқ кофта кийган қизлар хизматда, қора костюм-шимли эркаклар эса йўлакда туришарди.

Оксана кўзи билан отасини қидирди. Бироқ у ҳовлининг ҳеч қаерида кўринмасди. Қизга қўриқчилардан бири Роман Фёдоровичнинг ичкарида телефонда ким биландир гаплашаётганини айтди. Шунингдек, қўриқчи йигит суҳбат бир соатдан бери давом этаётганини қистириб ўтди.

Шоҳруҳ Юлдузга юзланди. Унинг кўзларида хавотир бор эди.

— Кутилмаганда шоҳона тўй ташкил қилиш, ҳаддан зиёд меҳмонларни таклиф қилишнинг тагида ҳеч нарса йўқмикан? — деди у ўзбекчалаб.

— Ҳозирдан бир қарорга келмайлик, йигитлар шу ерда-ку! Улардан суриштирайлик-чи, шубҳали бирон нима бўлганмикан, — деб у Оксанага жилмайиб қўйди.

— Ўзларингнинг тилларингда нималарни гаплашаяпсизлар? — сўради Оксана.

— Сенга куёв қидираяпмиз. Бир йўла сенинг ҳам тўйингни ўтказиб юборайлик, — деди унга кулиб Шоҳруҳ.

— Барибир тополмайсизлар. Менга ерликларнинг биронтаси ҳам уйланолмайди. Агар уйланадиган бўлса, инжиқликларимга чидолмасдан ўзини осиб қўяди, — деб Оксана бирдан қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди.

Шоҳруҳ ҳам, Юлдуз ҳам унинг кулишидан мамнун эдилар. Чунки бу кулги уларнинг ичларидаги саросимани яшириб турарди. Агар яширмаганида, ичкарида ким биландир соатлаб гаплашиб бўлганидан кейин ташқарига чиққан Роман Фёдорович иккисининг ҳам кўзидаги безовталикни сезиб қолар эди.

— Сиз, хоним, мен билан юринг, пардоз-андоз қилиб олишингиз керак. Аёллар ишига эркакларнинг аралашмасликларини Шоҳруҳ жуда яхши билади, — деди Оксана мириқиб кулиб олгач.

Шу билан Шоҳруҳ ёлғиз қолди. Столлардан бирига бориб ўтирди. Оппоқ дастурхон устидаги ноз-неъматларга қараб, қорни очқаганини сезди. У эрталаб тамадди қилганди. Тушликка вақти бўлмади. Тезгина битади, деб ўйлаган ишлари чўзилиб кетди. Айниқса, никоҳ ўқийдиган домлани анча вақт кутиб қолишди. У қаергадир кетган экан. Кейин келиннинг гувоҳи мусулмон бўлсин, деб талаб қўйди. Шоҳруҳ уни кўп авради, барибир кўнмади. Ноилож Шоҳруҳ кўчага чиқиб, ярим соат деганда бир татар хотинни топиб келди. Шундан сўнггина қори уларни никоҳлаб қўйди.

Шуларни ўйлаб ўтирган Шоҳруҳ беихтиёр ликопчалардаги газаклардан санчқи билан олиб оғзига сола бошлади. Аччиққина экан, иштаҳаси очилиб кетган йигит битта ликопчани дарров бўшатиб қўйди. Иккинчисига ўтмоқчи бўлиб турганида Роман Фёдоровичнинг овозини эшитиб қолди.

— Куёв қочиб кетдими, нима бало, ҳеч қаерда кўринмайди?! — дерди у йигитларидан бирига.

Шоҳруҳ кулди ва қўлини шоша-пиша сочиққа артди-да, ўрнидан турди. Худди шу маҳал у томонга ўгирилган Роман Фёдорович қучоғини очди.

— Менинг ёш дўстим! Яширинишга не ҳожат?! Кел, бағримга босиб аввал ўзим табриклаб қўяйин. Масжидда никоҳ ўқитганларингни эшитдим! — дея ҳайқирди Роман Фёдорович.

Шоҳруҳ ҳам қучоғини очди ва илдам юриб, банкир билан ачомлашди.

— Менинг ёш дўстим, — деди қувноқ овозда Роман Фёдорович, — йигирмага кирган вақтимни эслатиб юбординг. Хотиним билан бир-биримизни шунақанги яхши кўрар эдикки, тўйимиздан икки йил аввал бирга яшай бошлагандик.

— Қанақасига? — сўради ҳайрон бўлган Шоҳруҳ.

— Оддий. Ўша пайтлари тадбиркор эканман, ўзим сезмаган ҳолда, пул йиғиб қўйгандим, — деб Роман Фёдорович Шоҳруҳни қучоғидан бўшатди, — аслида саккизинчида ўқиётганимдан бери йиғардим. Билмадим, пулни бунчалик яхши кўришимга нима сабаб? Ўша пулларнинг бир қисмини ва севган қизим отасидан олган пуллар эвазига бир хонали уй олдим. Мен ҳам талабаман, маъшуқам ҳам. Яшайвердик. Оксана туғилди. Кейин тўй қилдик. Майли, кўп гапириб юбордим. Айтмоқчи бўлганим, менинг ёшлигимни эслатдинг. Бунинг учун сенга жудаям катта раҳмат. Хўш, энди, менинг ёш дўстим, меҳмонлар келишидан олдин қиттай-қиттай қиламизми?

— Бўлмасам-чи! Ундан кейин сизни ушлаб бўлмайди.

— Бу гапларни қўйинг, менинг ёшгина дўстим, қани столга ўтиринг. Йўқса, гап билан бўлиб, вақтни бой бериб қўямиз-да, бирга ичиш насиб этмай қолади.

Шундай дея Роман Фёдорович шоша-пиша ароқлардан бирини очиб, иккита қадаҳга лиммо-лим қилиб қуйди. Бирини Шоҳруҳга тутқазиб, иккинчисини ўзи олди-да, юқорига кўтарди.

— Бахтларинг учун ичамиз! — деб банкир қулқуллатиб қадаҳдаги ароқни ича бошлади. Шоҳруҳ уни томоша қилди. Очиғи, ҳаваси келди. Роман Фёдорович бўшаган идишни Шоҳруҳга кўрсатаркан:

— Нега қараб турибсан? — деди.

— Ароқни шу даражада маҳорат билан ичган одамни биринчи кўришим. Тўғриси, кўрган ҳар қандай ичмайдиган одам ҳам ичиб юборади. Энди газак қилишингизни ҳам томоша қилмоқчиман.

— Бекор айтибсиз, менинг ёш дўстим. Мен текинга бир нима ўргатадиган одам эмасман. Қани, қадаҳингизни бўшатинг-чи!

Шоҳруҳнинг нафаси тиқилиб қолди. Шундай эса-да, ўзини мажбурлаб бир кўтаришда идишидаги шайтон сувининг ҳаммасини сипқорди. Ўзиям афти шунақанги ғижимлашдики, уни кўрган Роман Фёдорович қотиб-қотиб кулди.

Ҳазил-ҳузул билан дарров бир шиша бўшади. Иккаласининг ҳам анчагина кайфи ошди.

— Сенга ўхшаб мен ҳам таваккал қилдим, — деди юзи қизарган, сочи майин шабадада ўйнаётган Роман Фёдорович.

— Бюрократларнинг ҳаммасини тўйга келишга кўндирдим. Мендай одам тўйга айтади-ю, улар келмайдими? Келади! Биласанми, нима дедим?

Шоҳруҳ “йўқ” дегандек бошини чайқади.

— Қизимни эрга бераяпман, дедим.

— Нега ўғлимни уйлантираяпман, демадингиз? Юлдуз бир кўринишдаёқ қизингизга айланибди-ю, шунча вақтдан бери сиз билан таниш бўлиб куёв бўлдимми? — деди банкирнинг гапини ҳазилга бурган Шоҳруҳ.

— Юлдузни эмас, Оксанани турмушга бераяпман! Оксанани! Сенга! Сен уйланаяпсан!

Шоҳруҳнинг чайнаётган луқмаси оғзида қолди. Унинг юзи бирдан жиддийлашиб беихтиёр ўрнидан турди.

* * *

Шаҳло Муродга бозорда қандайдир ўйин борлигини айтди.

— Дадам билан бир марта узоқ гаплашиб қолганмиз, — дея ҳикоясини бошлади қиз. — Мен ўшанда эндигина ўнинчига ўтгандим. «Ким бўлмоқчисан?» деган мавзуда гап очилди. «Бизнесмен!» — деб жавоб қилдим мен. Дадам бўлса кулди. Кейин бир дона сигаретани лабига қистириб анча ўйланиб қолди. «Балки сал бундайроқ, қизларбоп ўқишга киритиб қўйсам яхши бўлар, — деди дадам. — Бизнесменлик жудаям оғир. Қаллобликка тўлиб-тошган. Сал эътиборсизлик қилсанг, ноғорасига ўйнатиб, ер билан битта қилиб ташлашади». Дадамнинг гапларига тушунмадим. «Ана, сиз ҳам тадбиркорлик билан шуғулланиб бойиб кетгансиз-ку», — дедим. Дадам менинг соддалигимдан яна кулди. «Қизим, айтайлик, сен бирор мамлакатдан мол олиб келдинг. Лекин худди шу молдан бошқалар ҳам келтиришган. Табиийки, нони яримта бўлишини истамаганлар зимдан сенга ҳужум бошлашади. Чунки бошқа давлатдан мол олиб келганларнинг кўпчилиги бозорда ўтирволиб майдалаб сотмайди. Кимларгадир бериб чиқади. Ана шунда сени синдиришади. Оддий усуллардан бири — сенинг молингга сотиб олишнинг имкони бўлмайдиган нархни қўйишади». «Қиммат демоқчимисиз?» Сўроғимга дадам яна кулиб қўйди. Сўнг: «Йўқ, қиммат эмас, чалкаш. Масалан, икки юз ўн беш сўм. Агар бирдан кўп нарса олса харидорга билинмаслиги мумкин. Лекин доналаб олганда анави майда суммани топиб беролмайди. Кейин қўлини силтайди-да, икки юз ёки уч юз сўмлигини олиб кетаверади. Сенинг молинг бўлса, унинг орқасидан безрайганча қараб қолаверади», — дедилар…

Мурод тирсагини столга тираб, муштумига иягини қўйди.

— Даданг савдонинг пири бўлиб кетган экан-да!

— Аслида булар жуда оддий тажрибалари экан. Лекин шу гапларидан кейин мен ниятимдан қайтганман. Тикувчиликка, дизайнерликка қизиқдим.

— Демак, бозор билан жиддий шуғулланишим керак экан-да, хоним, — деб Мурод ўрнидан турди-да, маъшуқасини ўпиб қўймоқчи бўлганда, Фотима опа келиб қолди.

Шундай эса-да, у бўлажак хотинига кўз қисиб қўйди ва кийингани хонасига кириб кетди.

Шаҳло хомуш эди. Ҳарчанд буни Фотима опадан яширишга уринса-да, аёл барибир сезди.

— Тинчликми, қизим? Нега бундай ўтирибсиз? Мурод бирон нима дедими? — дея Шаҳлога тикилди.

— Мени хафа қиладиган ҳеч нарса демадилар. Иш ҳақида гаплашдик. Мен ўзим… Ҳаво бугун сал бошқачароқми? Шунга бўлса керак, — жавоб қилди Шаҳло кўзини олиб қочиб.

— Ҳа, бугун ўзи ҳаво бошқача. Бунинг устига, уйда ўтиравериб сиқилиб кетдингиз. Оёғингиз бутунлай тузалганида, Мурод билан бирга айланиб келардингиз. Озгина сабр қилинг, ҳаммаси ўтиб кетади. Наргиза ҳам эрталабдан қаергадир кетиб қолибди. Келиши билан уришиб қўяман, — дея унинг кўнглини кўтарган бўлди Фотима опа. Ваҳоланки, ич-ичидан қизнинг нега бунчалик сиқилаётганини билиб турарди. «Ахир уйидан ҳеч қачон бу даражада узоқ муддат бирон жойга чиқмаган. Яхшими-ёмонми, барибир уйдагиларини соғинади. Оёғи яхши бўлгандаям кўча-кўйда айланиб вақт ўтганини сезмай қоларди», деган ўйлар хаёлидан ўтди. Лекин буларни Шаҳлога айтолмайди. Шундоғам ўпкаси тўлиб турган қиз Фотима опанинг оғзидан бундай гаплар чиқиши билан уввос тортиб йиғлаб юбориши ҳам ҳеч гап эмасди.

— Наргизахон яхши қиз. Уришманг. Иши бўлгани учун кетгандир-да, — деди Шаҳло бошини эгиб паст овозда сўзларкан.

— Унда сиз кириб озгина дам олинг. Мен аччиққина мастава қилайин. Биргалашиб ичамиз, — деди Фотима опа унга жилмайиб.

— Ойижон, яқиндагина турдим. Сизга қарашаман. Шундоғам оёғимни кўтариб ётаверганимдан уялиб кетдим.

— Унақа деманг. Тузалсангиз, шундай ишлар буюриб ташлайин, бош қашишга вақтингиз бўлмасин.

Шаҳло барибир кириб ётмади. Фотима опанинг қўлидан пичоқни олиб картошка арчди, пиёз тозалади. Кўзи ачишиб ёш оқди. Шундан кейингина озгина енгиллашди. «Йиғлаш одат бўлиб қолибди-да, тавба. Нима, энди ҳар куни шунақа йиғлайманми?» — дея хаёлидан ўтказиб қўйди у.

Ҳамма ишлар адоғига етиб, қозоннинг қопқоғи ёпилганидан кейин Шаҳло неча кунлардан бери ўчиб ётган қўл телефонини ёқди. Худди шуни кутиб тургандай бирдан қўнғироқ бўлди. Экранга назар ташлаган Шаҳлонинг юзи ёришиб кетди. Чунки унда дугонаси Севинчнинг исми ёниб ўчаётган эди. Фотима опага бир қараб қўйган қиз дарров кўк тугмачани босиб, телефонни қулоғига олиб борди:

— Жинни, қаерларда юрибсан? Кунига ўн марталаб телефон қиламан. Дарагинг йўқ, уйингга қўнғироқ қилувдим, — дея Севинч бир муддат жим бўлиб қолди. Шаҳлонинг юраги ҳаприқиб кетди. Кўкраги тез-тез кўтарилиб туша бошлади.

— Нима гап экан уйда? — деди кўзлари каттариб.

— Амакинг бор экан, — дея жавоб қилди Севинч аллақандай ғалати товушда.

Нуриддин ИСМОИЛОВ

(Асарнинг кейинги қисмларини яқин соатларда ўқийсиз)

Аввалги қисмларни ўқиш учун қуйидаги ҳаволаларни босинг:

Мафия сардори (1-қисм)

Мафия сардори (2-қисм)

Мафия сардори (3-қисм)

Мафия сардори (4-қисм)

Мафия сардори (5-қисм)

Мафия сардори (6-қисм)

Мафия сардори (7-қисм)

Мафия сардори (8-қисм)

Мафия сардори (9-қисм)

Мафия сардори (10-қисм)

Мафия сардори (11-қисм)

Мафия сардори (12-қисм)

Мафия сардори (13-қисм)

Мафия сардори (14-қисм)

Мафия сардори (15-қисм)

Мафия сардори (16-қисм)

Мафия сардори (17-қисм)

Мафия сардори (18-қисм)

Мафия сардори (19-қисм)

Мафия сардори (20-қисм)

Мафия сардори (21-қисм)

Мафия сардори (22-қисм)

Мафия сардори (23-қисм)

Мафия сардори (24-қисм)

Мафия сардори (25-қисм)

Мафия сардори (26-қисм)

Мафия сардори (27-қисм)

Мафия сардори (28-қисм)

Мафия сардори (29-қисм)

Мафия сардори (30-қисм)

Мафия сардори (31-қисм)

Мафия сардори (32-қисм)

Мафия сардори (33-қисм)

Мафия сардори (34-қисм)

Мафия сардори (35-қисм)

Мафия сардори (36-қисм)

Мафия сардори (37-қисм)

Мафия сардори (38-қисм)

Мафия сардори (39-қисм)

Мафия сардори (40-қисм)

Мафия сардори (41-қисм)

Мафия сардори (42-қисм)

Мафия сардори (43-қисм)

Мафия сардори (44-қисм)

Мафия сардори (45-қисм)

Мафия сардори (46-қисм)

Мафия сардори (47-қисм)

Мафия сардори (48-қисм)

Мафия сардори (49-қисм)

Мафия сардори (50-қисм)

Мафия сардори (51-қисм)

Мафия сардори (52-қисм)

Мафия сардори (53-қисм)

Мафия сардори (54-қисм)

Мафия сардори (55-қисм)

Мафия сардори (56-қисм)

Мафия сардори (57-қисм)

Мафия сардори (58-қисм)

Мафия сардори (59-қисм)

Мафия сардори (60-қисм)

Мафия сардори (61-қисм)

Мафия сардори (62-қисм)

Мафия сардори (63-қисм)

Мафия сардори (64-қисм)

Мафия сардори (65-қисм)

Мафия сардори (66-қисм)

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here