Бод касаллигини уй шароитида даволаймиз

0

— Бўғимларимдаги бод хасталиги доим мени азоблайди. Гоҳида кўзимдан уйқу ўчади. Уй шароитида бу хасталикдан қандай халос бўлиш мумкин? Шу ҳақда маслаҳатлар берсангиз?

Бобораҳим САИДҚОСИМОВ

— Бу касаллик организмдаги турли яллиғланишлар асорати ва бўғимларда тузларнинг тўпланиши сабабли келиб чиқади. Ёш ўтган сайин тузларнинг йиғилиши кучаяди. Оқибатда суякларнинг устки қисмлари, кўпроқ бўғимларда тўпланган туз таъсирида ҳаракат қилиш, бўғимларни букиш ва турли ҳаракатларни бажариш қийинлашади.

Бу хасталикдан кўпроқ юрак шикаст топади. Шунинг учун қадимда бод касаллиги ҳақида гапиришганда: «Бўғимларни ялаб, юракни тишлайдиган касаллик», дейишган. Касаллик ёшу қарини ажратмайди.

Шуни айтиш лозимки, касалликка чалинганларнинг аксариятида юрак уриши томир орқали эшитилганда товуш пастлиги аниқланган. Чунки касаллик аввал тирсак бўғимларини, кейин кафт бўғимларини, оёқ бўғимларини шикастлаб, сўнгра юракка етиб боради.

Қувонарли томони, бу касалликни уй шароитида ҳам даволаш мумкин.

БОДНИ ДАВОЛАШ
УСУЛЛАРИ:

Даволанишдан олдин касалликнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш лозим. Бўғимлар оғримаслигининг олдини олиш учун доим уларни ҳаракатлантириб туриш ва чиниқтириш лозим.

Хом тухум:

Бўғимларингиз сизни безовта қилганда 1 дона хом тухумни бутунлигича 200 г олма сиркасига солинг, токи тухум сиркада чўкиб турсин. Кейин аралашмани илиқ жойга қўйинг. 3-4 кундан сўнг юмшаган тухумни сиркадан чиқариб, 150 г сариёққа аралаштиринг ва яна 2 кун сақланг.

Ушбу арaалашмани бўғимларнинг оғриган жойига 3 кун давомида ётишдан олдин, 3 кун ўтиб эса кунора ётиш олдидан суртсангиз, дарддан фориғ бўласиз.

Карам:

Абу Али ибн Сино сариқ беда кукунига кунжут ёғини аралаштириб, унга тенг миқдорда карам барги ёки ўзагини майдалаб, бўтқа бўлгунча аралаштирган ва ана шу бўтқани бўғимлар оғриган жойига малҳам сифатида суртишни буюрган.

Хантал:

Халқ табобатида хантал уруғидан тайёрланган доривор воситалар — уруғ кукуни, хантал эфир мойининг 2 фоизли эритмаси бўғим хасталикларини даволашда кенг ишлатилади.

Абу Али ибн Сино эса хантал уруғи билан бўғим касалликларини самарали даволаган. У янчилган хантал уруғига асал аралаштириб, оғриган жойга малҳам сифатида суртишни буюрган.

Ошқовоқ:

Абу Али ибн Сино ошқовоқнинг этини қўрага кўмиб пиширган ва ундан бўғим оғриғини тўхтатиш учун фойдаланган.

Каврак:

Бўғимлар оғриганда каврак ўсимлигининг илдизидан елим олиб оғриган жойга суртилган. Бунинг учун поя чиқармаган ўсимликнинг илдиз атрофи чуқур қилиб кавланади ва илдизнинг юқори томонидан озгина жойи кесиб қўйилади. Бу ердан елим оқиб туради ва қотади. Қотган елим эртасига йиғиб олинади. Илдизда елим тамом бўлгунча бу ҳол такрорланади.

Мумиё:

Мумиё бод асоратлари ва бўғимлар оғриғини йўқ қилади, умуман, мушаклар, бўғимлар ва суяклар касалланиб қолганда яхши натижа беради.

Абу Али ибн Сино бўғимлар оғриганда, чиққан суяк ўрнига солингандан кейин ёхуд пай чўзилганда яна 0,5 г дан 0,7 г гача мумиёни гул мойи ёки бошқа бир мой билан аралаштириб, ишлатишни тавсия этган.

С ВИТАМИНИ —
РЕВМАТИЗМГА ҚАРШИ
ДАРМОНДОРИ

Бўғимлар оғриганда С дармондорисига бой ўсимликлардан фойдаланиш зарур. Бундай ўсимликларга картошка, карам,
булғор қалампири, қулупнай, апельсин, лимон ва кўкатлар киради. Қайин дарахти куртакларидан тайёрланган дамламани бўғимлар оғриганда, бод касалликларида тананинг оғриган қисмига суртиш ҳам фойдали.

Агар бўғимлар лўқиллаб, оғриқ тўхтамаса, унда турп уруғини ҳовончада майдалаб, кукун ҳолига келтиринг. Кукунга сув қўшиб, хамир қоринг-да, шу хамирни илиқ ҳолича оғриган бўғимларга оғриқ қолгунча бир неча кун боғлаб қўйинг.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here