Ҳордиқ ошхонаси: Уйғурча балиш

0

Керакли масаллиқлар: 700 г ун, 250 г сариёғ, 500 мл қатиқ, 1 дона тухум, 1 чой қошиқ ичимлик содаси ва 1 чой қошиқ туз.

Начинкасига: 500 г гўшт, 7 дона катталикдаги картошка, 3 дона пиёз, таъбга кўра туз ва мурч.

Бульонига: 300 мл сув, 50 г сариёғ ва таъбга кўра туз.

Тайёрланиши:

1. Қатиққа ичимлик содаси қўшинг.

2. Сариёғни ун билан уқалаб, қатиқли аралашмани қўшинг ва хамир қоринг.

3. Хамир тингунча гўшт, пиёз ва картошкани майдалаб тўғранг-да, туз ҳамда мурч қўшиб, аралаштиринг.

4. Кейин хамирдан кичик зувалачалар ясаб, бироз тиндиринг.

5. Зувалаларни ёйиб, балишлар тугинг ва уларни патнисга териб, 20 дақиқа давомида 180 даражада қизиган печда пиширинг.

6. Сўнг қозонга сариёғ, сув ва туз солиб, бульон тайёрланг.

7. Балишни 20 дақиқадан сўнг печдан олиб, устига тайёр бульондан 1-2 ош қошиқдан қуйинг ва қайта газ печига жойланг.

8. Балишлар қизаргач, печдан олишингиз мумкин.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here