КУН КУЛГИСИ…

0

* * *

Тўқсонга кирган қария ўзича хаёл суряпти:

— Эҳ, ёшликдаги хатолар!.. Ҳозир ҳам бир маротаба бўлсин такрорлансангиз эди!!!

* * *

Хотин хизмат сафарига кетгач, эр эртасига унга қўл телефони орқали SMS жўнатди.

— Қошиқ, санчқилар қаерда?

Жавоб:

— Уйда ухланг!..

Орадан икки кун ўтиб яна ўша савол:

— Қошиқ, санчқилар қаерда?

Жавоб:

— Уйда ухланг!

Орадан бир ҳафта ўтгач, хотин сафардан қайтиб келди. Эрнинг қовоғи солиқ, жаҳл отига минган кўйи сўради:

— Қани қошиқ, санчқилар?

Хотин уни ётоққа бошлаб кирди-да, диванга ёпилган чойшабни кўтарди. У ерда қошиқ, санчқилар териб қўйилганди.

— Мен сизга уйда ухланг демаганмидим?

* * *

Фойдали маслаҳат:

— Агар сизга душманларингиз чуқур қазиётганини сезиб қолсангиз, уларга сира халал бера кўрманг! Ковлаб бўлишсин, ўша чуқурни бассейнга айлантирасиз-қўясиз.

* * *

— Ойи, эртакларнинг ҳаммаси «Бор экан-да, йўқ экан» деб бошланаркан, тўғрими?

— Йўқ, кўпинча эртаклар «Азизам, мен бугун ишхонада сал ушланиб қоламан» деб бошланади.

* * *

Жиннихона врачи ичкарида туриб деразадан қараса, жиннилар навбати билан ерда эмаклашяпти. Ёрдамчисини гап нимадалигини билиб келиш учун ташқарига жўнатди. Орадан бир соатча ўтиб ёрдамчи ҳаммаёғи қум ҳолда кириб келди.

— Хўш, нима бўляпти экан ташқарида?

— Жинниларнинг бири ерга бўр билан чизиқ чизиб, ким мана шу чизиқнинг остидан ўта олса, минг доллар беришини айтибди.

— Нега кийимларинг қум бўлиб кетибди?

— Ие, минг доллар сизнингча пул эмасми?

* * *

Сартарошнинг шогирди бир куни устозига деди:

— Биласизми, устоз, ҳар куни сиз йўғингизда, тушдан кейин бир эркак кириб келади-да, навбатда ўтирганларни санаб яна индамай чиқиб кетади. Ғалати одамга ўхшайди.

— Шунақа дегин? Унда-чи, билиб қўй. Бугун ҳам келса, орқасидан бор. Қани, бу ердан чиқиб нима қиларкан?

— Хўп.

Ҳақиқатан шу куни ҳам ўша одам ичкарига кирди-да, навбат кутиб ўтирган мижозларни санаб яна чиқиб кетди. Унинг ортидан шогирд ҳам кузатиб чиқди. Орадан ярим соатча вақт ўтиб шогирд сартарошхонага қайтгач, устози сўради:

— Хўш, бу ердан чиқиб нима қилди у одам?

— Гулдаста сотиб олди ва жўнаб қолди.

— Ие, ростдан ҳам жинни шекилли…

— Йўқ, устоз, у жинни эмас.

— Сен қаердан била қолдинг?

— Ахир, у сизникига кириб кетди!

* * *

Ҳуқуқшунослик институтини эндигина битирган йигит адвокатлик бюросига ишга жойлашиш мақсадида келди. Бошлиқ уни текширувдан ўтказа бошлади.

— Уч киши денгизда сузиб кетяпти. Денгизда акула жудаям кўп. Бирида ҳеч қандай қурол йўқ, чунки, у акулалардан қўрқмайди. Иккинчисининг қўлида катта пичоқ. Хавф туғилса, акулани чавақлаб ташлайди. Учинчи кишида сувостида ишлатиладиган замбарак. Хўш, ўзингизни қай бирининг ўрнида тасаввур қиласиз?

— Албатта, учинчи кишининг ўрнида.

— Йўқ, сизни ишга қабул қила олмайман. Сабаби, бизга ўзини акула ўрнида тасаввур этадиган ходимлар керак.

* * *

Бир аёл дугонасига деди:

— Айтишларича, ҳомиладорлик тишларимизга кучли таъсир ўтказармиш.

— Вой-й, шунинг учун ҳам болалар тишсиз туғилишаркан-да!

* * *

Маълумотларга қараганда, вампирлар нонушта учун қанд касали билан оғриган одамларни маъқул кўришаркан. (Фантастик асардан парча)

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

 

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here