КУН КУЛГИСИ…

0

* * *

Айтишларича, аёл музқаймоққа ўхшармиш. Аввалига жуда совуқ, кейин эрий бошлайди, ундан сўнг эса, қўлга ёпишиб қолади. (хотинбознинг ҳасратидан)

* * *

Орзудан ҳам мураббо тайёрласа бўлади. Фақат унга кўпроқ мева ҳамда шакар аралаштириш керак бўлади. (хаёлпарастнинг мулоҳазаси)

* * *

— Оғайни, биласанми, адашмасам, уйимдаги музлаткичда бегона эркак беркиниб олганга ўхшайди.

— Бу гапни қаердан олдинг?

— Чунки, хотиним ҳар куни кечаси музлаткичга овқат ташийдиган бўлган.

* * *

Англия. Муаллима ўқувчиларга деди:

— Болалар, ҳозир иншо ёзамиз. Иншоингизда Худо ва қиролича деган сўзлар, албатта, иштирок этган бўлиши лозим.

Орадан икки-уч дақиқа ўтиб ўқувчилардан бири қўл кўтарди.

— Нима дейсан?

— Иншоимни ёзиб бўлдим.

— Дарров-а? Қани, ўқи-чи!

— Қироличамизнинг кимдан ҳомиладор бўлиб қолганини ёлғиз Худонинг ўзи билади.

* * *

— Нега ҳарбий қисмлар старшиналари хотинларига хиёнат қилишмайди?

— Низомга тўғри келмайди.

* * *

Эр хотинини жазмани билан тутиб олди. Жазман шу заҳотиёқ бешинчи қаватнинг деразасидан ўзини ташлади ва учиб тушаётиб ўзини ўзи койияпти:

— Аҳмоқ бўлмасам, бегона аёл билан хуфиёна учрашармидим?!. Агар тирик қолсам, ҳеч қачон бегона аёлларга бормайман!..

Ерга тушиб, қарангки, тирик қолди ва уст-бошини қоқаётиб ўзича шивирлаб қўйди:

— Каллагаям бемаҳалда аҳмоқона хаёллар келаверади-да!

* * *

Ёш ва қари ғишт тепадан учиб тушаётиб ўзаро суҳбатлашишяпти:

— Кел, болакай, кимнингдир бошига тушамиз!

— Ҳеч ким йўқ-ку!

— Қара, бригадир келяпти!

— Унинг бошида каскаси бор-ку!

— Нима бўпти?.. Қара, учди-им!!! Бригади-и-и-ир!!!

Бригадир эса, бошини кўтариб сўради:

— Нима дейсизлар?

* * *

Икки чивин учиб кетаётганди. Бири тўсатдан пастга қулай бошлади.

— Ҳой, сенга нима бўлди?

— Кўзимга пашша кириб кетди!

* * *

Икки арвоҳ ташландиқ уй атрофида сайр қиларди. Кутилмаганда нимадир ғижирлагандек бўлиб, арвоҳларнинг бири шеригининг пинжига тиқилиб олди.

Шериги ундан сўради:

— Нима, тириклар бор деган ўша эски эртакка ҳалиям ишонасанми?

* * *

Тупук кўзгу қаршисида туриб ўзига оро бера бошлади. Лабларини бўяди, устидан қалам юрғазди. Шунда оғиз ундан сўради:

— Қаерга отландинг?

— Дискотекага.

Оғиз бир зарб билан уни ичкарига тортди-да, деди:

— Ҳеч қаерга бормайсан!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here