Майин ва юмшоқ товонлар

0

МАЙИН ВА ЮМШОҚ ТОВОНЛАР
Кунлар исиши билан кўплаб аёлларни ташвишга соладиган муаммолардан бири – бу дағал товон териси ҳисобланади. Бир томондан бу жуда хунук кўринса, иккинчи тарафдан ёриқлари сабаб юрганда оғриқ бериши ҳам мумкин.

Бугунги мақоламизда эса айнан мана шу муаммони уй шароитида йўқотиш ҳақида тавсиялар бериб ўтамиз.

Асосий қоидалар
Товондаги қадоқларни йўқотишнинг иккита усули бор. Бири оёқларни яхшилаб буғлаб, кейин дағал терини олиб ташлаш бўлса. Иккинчиси уйқудан олдин товонларга қилинадиган компресслар ҳисобланади.

Буғлатиш усули
Тоғорачага ўзингизга маъқул бўлган иссиқликдан озгина иссиқроқ сув солиб, оёқларни ярим соат давомида сувга солиб ўтиринг. Шунда тери юмшайди. Кейин эса махсус тош билан оҳиста ҳаракатлар ёрдамида дағал терини олиб ташланг. Куч биоан ишқалаб соғлом терига зарар етказиб қўйишингиз ҳам мумкин. натижада тери яна тез орада дағаллашади.

Оёғингизни тоза сувда чайиб олиб, қуруқ қилиб артингда товонларингизга озиқлантирувчи крем суриб, яхшилаб ишқаланг. Крем терига яхши сингиши керак. Кейин эса пахтадан тайёрланган пайпоқ кийиб олсангиз янада яхши.

Тери яхши юмшаши учун оддий сувдан кўра совунли ёки содали сув бўлса янада яхши.

Тунги компресслар
Дағал терига қарши курашишнинг яна бир усули бу тунги компресслардир. Бу компресслар уйда бор маҳсулотлардан тайёрланиб, жуда самарали ҳам. Компрессни қилгач оёғингизга пайпоқ кийиб оласиз. Эрталаб турганингизга эса компрессни нам мато билан артиб оласиз.

* * *

Фақат териси ўта дағаллашиб кетганлар бир кечада муаммони ҳал этишга уринишлари кераксиз. Сабаби бу бироз вақт талаб этади. Буғ ҳамда компрессларни ҳар куни қилсангиз тезда натижага эришишингиз мумкин.

Компресс рецептлари
Мойли компресслар
Озгина ўсимлик мойини сувли ваннада қиздириб олиб, тоза товонга суриб олинг-да, оёқларингизга пайпоқ кийинг. Эрталаб оёқларингизни нам матода артиб олинг.

Алоэли компресс
Алоэ баргини яхшилаб зиб, докага ўраб олингда товонларингизга қўйиб, устидан пайпоқ кийиб олинг.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here