Олмалиқда ўз уйида йиқилиб, ҳушидан кетган ҳомиладор аёл қутқарилди

0

Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи диспетчерига шу шаҳарда яшовчи эркакдан мурожаат келиб тушгани ҳақда  Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда деб ёзади Daryo.uz

Мурожаатга кўра, эркакнинг ҳомиладор бўлган турмуш ўртоғи уй ичида қолиб, бир неча соат давомида эшикни очмаган ва телефон қўнғироқларига ҳам жавоб бермаган.

Қутқарувчилар воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган. Махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида уйнинг эшигини очиб ичкарига кирилганда, мурожаатчининг аёли хонадон ичида беҳуш ҳолда эканлиги аниқланган.

«Маълум бўлишича, жабрланувчи хонадон ичида йиқилиб, ҳушидан кетган ва чап қўлининг тирсак қисми чиққан. Қутқарувчилар томонидан жабрланувчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди ва фуқаро зудлик билан шифохонага жўнатилди», — дейилади вазирлик ахборотида.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here