Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 7 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун биринчи навбатда мавқеингиз ва лавозимингизни оширишда фойдаси тегиши мумкин бўлган одамлар билан муносабатларни мустаҳкамлашингиз керак бўлади. Тўғри, бу иккиюзламачиликка кириши мумкин. Аммо мақсадингиз йўлида пича айёрлик қилсангиз зиён бўлмайди. Оила қурмаган йигитларга кўз остига олгани билан гаплашиб муҳаббатини изҳор қилишда тафаккур ёрдам беради. Лекин бу масалада вақтни шошилтириш ҳам шарт эмас, вазиятга қараб иш тутинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

7 ноябр куни ишхонада қайсарлигингиз тутиши кутилади. Бироқ бу қайсарлик сизнинг фойдангизга хизмат қилади. Ишларингизни ҳамкасбларга нисбатан тезроқ тугатиб оласиз. Раҳбарият қаршисида ҳурматингиз ҳам ошади. Шахсий ҳаётда эса жуфтингиз босим ўтказиш ҳаракатига тушишидан огоҳ бўласиз. Бу катта жанжалга сабаб бўлиши мумкин. Бардошли бўлинг. Кечқурун саломатлигингизни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Асосий вақтингизни уйдагиларингиз билан ўтказинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

7 ноябр сиз учун майда кўнгилсизликлар билан бошланиши кутилади. Кимларгадир сирингизни бой бериб қўйгансиз. Энди шунинг азобини тортишга мажбурсиз. Куннинг иккинчи ярмида пулнинг орқасидан стресс ҳолатларни бошдан кечиришингиз мумкин. Сиз бу пулларни кундузи олишга умид боғлагандингиз. Бахтга қарши кимларнингдир айби билан пуллар қўлингизга туша қолмайди. Кечқурун организмингизни назорат остига олинг. Акс ҳолда грипп ё шамоллаш орттириб олишингиз ҳеч гап эмас.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Кунингиз қувончли ва ёқимли лаҳзаларга бой бўлмаслиги мумкин. Шундай тушкун кайфиятда зиммангизга юкланган ишларни бажаришга масъулсиз. Бу ҳам етмагандек, куннинг иккинчи ярмида қўлингизга келиб тушиши кутилган даромаддан ҳам маҳрум этишмоқчи. Бардошли бўлинг, ўзингизни босган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, албатта ёруғ, нурли йўлга чиқасиз. Асосийси, саломатлигингизни бой бермасангиз бас. Пул албатта топилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

7 ноябр куни юлдузлар ҳар бир ишда тартибга амал қилишингиз, тушга қадар спортнинг экстремал турлари билан фаол шуғулланишингизни маслаҳат беришмоқда. Муҳаббатда ҳам ўз позициянгиздан воз кечманг. Бироқ ўта мулойим, эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Соғлиғингиз кейинги пайтда тез-тез панд бера бошлаганини ўзингиз ҳам биласиз. Врач кўригидан ўтинг, саломатликни пулга сотиб олиб бўлмайди. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилиш билан чекланинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Эмоциянгизни зудлик билан жиловламасангиз, ўзингизга қийин бўлади. Бугун сиз учун ҳис-туйғу асирига айланиш фақат зарар келтиради. Ишда кўзланган мақсадга эришиш учун қатъиятлилик талаб этилади. Агар ишхонангизда яқинда ишга жойлашганлар бўлса, уларга қўполлик қилиб қўймаслигингиз керак бўлади. Улар дарҳол раҳбарга устингиздан арз қилиши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар эҳтиёт бўлган ҳолда иш тутсинлар, организмни жисмоний зўриқишга мажбур этмасинлар.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

7 ноябр куни аслида нималарга қодир эканингизни барчага кўрсатиб қўйиш учун қулай имкониятлар пайдо бўлади. Шу кунга қадар, айниқса, ҳамкасблардан мавжуд истеъдодингизни сир тутиб келгансиз. Энди бу сирни ошкор этиш вақти етди. Токи, бундан кейин кўпчилик олдида обрў-эътиборингиз сезиларли даражада ортсин. Мабодо олдиндан лотерея чиптаси сотиб олган бўлсангиз, бугун катта ютуқ эгасига айланишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун оиласизларнинг аксариятига романтика ҳамроҳлик қилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Жаҳдингиз бўғзингизда турган бўлса-да, ҳар қандай вазиятда ҳам ҳазил-мутойибага мурожаат этинг. Фақат шу йўл билангина эзгу ниятларга етиша оласиз. Яқин инсонлар билан ўзаро муносабатларда ҳам ҳис-туйғуларга асир бўлманг. Кечқурун чин кўнгилдан дам олинг. Ҳаммомга тушинг, бассейнда чўмилинг, пиёда ёки велосипедда сайр қилинг. Шуларнинг барчаси вужудингиздаги ғуборларни ҳайдаб солади. Организмни зинҳор зўриқтирманг. Саломатлигингизга путур етиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

7 ноябр куни эрталабоқ ўзингизнинг қай йўлда эканингизни мулоҳаза қилиб кўринг. Тўғри йўлдан адашган-адашмаганингизни хомчўт қилинг. Мабодо юрагингизда шубҳа туғилса, дарҳол тўғри йўлга қайтиш ҳаракатига тушинг. Кечқурун ёқимли хабар эшитасиз. Бу хабар хорижда ишлаш, мўмай даромад кўриш учун қилинган таклиф кўринишида бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда етти ўлчаб бир кесишингизга тўғри келади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Ҳатто, яқин дўстингиз, жуфтингизга ҳам келажак режаларингизни ишона кўрманг. Ишларингиз орқага кетииши уёқда қолиб, сизга кўз ҳам тегиши мумкин. Шунинг учун барча сирларингиз ўз жойида махфийлигича қолгани маъқул. Бугун табиат қўйнида дам олиш, саломатликни тиклашга қаратилган муолажалар олиш муваффақиятли кечади. Кечқурун эртароқ ухлашга ётинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

7 ноябрда ўзингизга ўзгалар кўзи билан боқинг. Айниқса, сиздан тез-тез ранжиб туришса, сизни бўҳтонга кўма бошлашса, бу амал фақат фойда беради. Сиз ҳушёр тортасиз. Ишда, муҳим ҳужжатларга имзо чекишда жиддий хатога йўл қўйишингиз эҳтимоли бор. Шахсий ҳаётда жуфтингизнинг ишончини янада кўпроқ қозонишингизга тўғри келади. Шунда ҳаётингиз фаровонлик томон юз буради. Оғир ҳазм бўлувчи таомлардан бош тортинг. Ошқозонингизда муаммо пайдо бўлиш хавфи бор.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун юлдузлар сизга дам олишни маслаҳат беришмайди. Олдин режалаштирилган ишларни якунига етказишингиз лозим. Шунда мўмай даромадга эга бўласиз, раҳбарларингиз ҳам сиздан ранжишмайди. Олис сафарга отланиш бугун муваффақиятсизлик келтиради. Кечқурун яқин дўстлар билан учрашиб, суҳбат қуринг. Чарчоқларингиз чиқади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here