Зидан: Вақти келиб Роналду “ёрилади”

0

Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан “Лас-Пальмас”га қарши (3:0) Ла Лига 11-туридан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Сўнгги икки муваффақиятсизликдан кейин ғалаба қозониш муҳим эди. Учта гол урдик, дарвозамиз даҳлсизлигини сақладик ва уч очкога эга бўлдик. Аввалига муаммоларга дуч келдик, аммо иккинчи тайм ажойиб тарзда ўтди.

Роналду учинчи голга ҳаммуаллифлик қилди ва Искога берган пасидан мамнун қолди. Қарши ҳужумда чиройли гол урдик. Криштиану гол уришни яхши кўради ва бундай пайтларда ўзини бахтли ҳис қилади. Умид қиламан, у “ёрилади” ва голлар ура бошлайди”, – деди франциялик мутахассис.

 

manba: sports.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here