Ҳордиқ ошхонаси: Балиқли қопчалар

0

Керакли масаллиқлар (хамир учун): 1,5 стакан сув, 2,5 стакан сут, 1,5 стакан ун, 50 г сариёғ, 3 дона тухум, 1 чой қошиқ шакар, ярим чой қошиқ туз, 5-6 ош қошиқ ўсимлик ёғи ва кўкпиёз.

Қиймасига: 500 г балиқ гўшти, 300 мл сут, 50 г сариёғ, 2 дона тузланган бодринг, 1 дона пиёз, 1,5 ош қошиқ ун, 1 дона дафна барги, ярим боғ шивит ва таъбга кўра туз.

Тайёрланиши:

1. Идишга 300 мл сув, балиқ гўшти, дафна барги, туз солиб, оловга қўйинг. 10-15 дақиқа қайнагач, оловни ўчириб, балиқни қайласидан ажратиб олинг.

2. Қиздирилган сариёғда унни қовуринг. Сўнгра сут қўшинг. Қайлага балиқ қайнатилган шўрвадан 200 мл ва озроқ туз солиб, 10-15 дақиқа қайнатинг.

3. Қайлани оловдан олгач, сомонча шаклида тўғралган бодринг, балиқ гўшти ва шивит солиб, аралаштиринг.

4. Аталанган тухум, сут, ун, шакар, туз ва сариёғни аралаштириб, қуймоқ тайёрланг. Сўнг сариёғ суртилган товада қуймоқ пиширинг.

5. Қуймоқнинг қизарган томонини ичкарига қаратиб, 1-2 ош қошиқдан юқорида тайёрланган начинкадан солинг-да, ўраб, кўкпиёз ёрдамида қопча оғзини боғланг.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here