БААга олиб кетиладиган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Рўйхатда Сергеев ва Лобанов йўқ

0

14 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси БАА терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Рўзиқул Бердиев БАА миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинига айни пайтда ўз позицияларида юртимизда энг кучли бўлиб турган 23 нафар футболчини жалб қилди, деб ёзмоқда Кун нашри.

Қайд этиш жоизки, БААга қарши ўртоқлик ўйинида бош мураббий легионерлар хизматидан фойдаланмай, асосан ёш футболчиларни синовдан ўтказишга қарор қилган.

БААга қарши ўртоқлик ўйинига таклиф қилинган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Санжар Қувватов (“Насаф”), Жавоҳир Илёсов (“Машъал”);

Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”), Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”), Акромжон Комилов (“Бунёдкор”), Шуҳрат Муҳаммадиев (“Локомотив”);

Яримҳимоячилар: Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Владимир Козак (“Пахтакор”), Одилжон Ҳамробеков (“Насаф”), Жасур Яхшибоев (“Пахтакор”), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”), Достонбек Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Азизбек Турғунбоев (“Навбаҳор”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Баҳром Абдураҳимов (“Насаф”);

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев (“Локомотив”), Иван Нагаев (“Бухоро”).

Эслатиб ўтамиз, БАА миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини 14 ноябрь куни Ал-Айн шаҳридаги “Халифа Бин Зайд” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here