Фақат аёллар ўқисин: Эркакларни аяш ярамайди

0

Турфа ҳил косметик воситалар ҳамда замонавий технологияларнинг ёрдамида гўзал бўлиб олиш мумкин. Лекин аёлнинг асосий гўзаллиги унинг тарбияси билан уйғун бўлгани маъқул. Баъзида арзимас кўринган сабаблар ҳам ҳар қандай аёлни безаши шу билан бир қаторда ҳар қандай гўзалнинг бутун чиройини йўққа чиқариши мумкин.

* Ҳеч қачон эркаклар кўз ўнгида ўзингизга оро берманг. Сизнинг гўзаллик муолажаларингиз улар учун сир бўлсин.

* Идишингизда турли ҳил ранглар бўлсин. Оддий қилиб айтганда, тамономангиз турли ҳил ранглардан иборат бўлсин. Бу сизнинг саломатлигингиз учун жуда муҳим.

* Гўзаллигингизни оширинг. Турмуш ўртоғингиз ишдан қайтай деб қолди. Сизнинг эса овқатингиз ҳам тайёр эмас, бу ҳам етмагандай ўзингизга ҳам қараб олмагансиз. Бундай вазиятда биринчи бўлиб ўзингизни тартибга келтириб олинг. Чунки, таом тайёр бўлгач турмуш ўртоғингиз сизни яхши кўринишда кўриши керак.

* Турмуш ўртоғингизга гап қайтарманг. Лекин ўзингизга ҳам содиқ бўлинг.

* Ҳақоратли сўзлардан сақланинг. Бу сизнинг аёллик нафосатингизни бузади.

* Эркакларни аяш ярамайди. Улар табиатан кучли этиб яратилган. Ундан кўра уларга илҳом бағишлаш тўғрироқ бўлади.

* Аммо бу уларга нисбатан «темир хотин» бўлиш керак дегани эмас. Эркакларга ҳам ёқимли сўзлар ёқади, албатта. Аммо меъёрида.

* Асабийлашганингизда кўзгуга қараманг. Ундан кўра олдин тинчланиб олинг. Гулларга, табиатга боқинг. Ва шундан кейингина кўзгудаги аксингизга қаранг.

* Фарзандларингиз кичкиналигиданоқ отаси ҳақида яхши гапириб, уни ҳурмат қилишни ўргатинг. Отаси ҳақида ёмон гапиришига йўл қўйманг. Айниқса, ўғлингиз бўлса. Бу уни кучли ҳамда нуфузли инсон бўлишига сабаб бўлади. Унутманг, ҳар бир болакай — отасининг давомчиси.

* Қуёш ботгандан сўнг овқатдан воз кечинг.

* Сизни қувонтирадиган иш билан шуғулланинг. Бу сизнинг кайфиятингизни ошириб, саломатлигингизга ҳам таъсир этади. Турмуш ўртоғингиз қарши бўлса ҳам қизиқишингизга қарши борманг. Яхшиси келишишга ҳаракат қилинг. Вақт ўтиб у кўникиш ҳосил қилади. Сизнинг яхши кайфиятингиз эса унга илҳом бағишлаши шубҳасиз.

* Кун давомида имкон қадар қулоқларингизни уқалашга ҳаракат қилинг. Бу саломатлик учун жуда фойдали.

* Ёшликданоқ бармоқларингизни эгилувчанлигини оширинг. Бунинг учун ҳар куни бармоқлар учун машқлар: бармоқларни сиқиб-очиш машқини бажаринг, қўли билан айланма ҳаракатлар қилиб туринг. Бу қўлларингиз терисига ҳам фойдали.

* Билагузуклар тақинг. Бу нозик билагларингизни янада нафис кўрсатади. Нафис билаглар маликалар ҳақида гап кетганда доимо тилга олинишини унутманг.

* Қувноқ бўлинг. Табассум қилиш учун кўпроқ сабаб топинг. Аммо бақириб, оғизни катта очиб кулиш ҳам аёллик нафосатига тўғри келмаслигини ҳам унутманг.

ФАРАНГИЗ тайёрлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here