ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий тирик ва у Сурияга қочишга муваффақ бўлгани ростми?

0

ИШИД террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий апрель ойида Сурия ва Россия ҳарбийлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Орадан 3 ой ўтиб, унинг ўлганлиги ҳақида маълум қилинди.

Кеча, 6 ноябрь куни тарқалган хабарларга қараганда, Абу Бакр ал-Бағдодий тирик ва у Сурияга қочишга муваффақ бўлган.

Тафсилотларга кўра, ал-Бағдодий такси ёрдамида Ироқдан Сурияга қочиб кетган. У шубҳа уйғотмаслик учун ҳам таксини танлаган.

Qalampir.uz нинг маълумот беришича, 3 ноябрь куни у Ироқнинг Рава туманидан таксига ўтирган. Тахминларга кўра, у Дейр-эз-Зорга йўл олган.

Абу Бакр ал-Бағдодийнинг тириклиги ҳақида октябрь ойида АҚШ ҳарбий коалицияси хабар берган эди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here