Контенинг асл башараси фош бўлди

0

“Челси” жамоаси бош мураббийи Антонио Конте ҳимоячи Давид Луисни “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйин қайдномасига киритмаганининг аниқ сабаби маълум бўлди.

The Times нашрининг маълум қилишича, италиялик мутахассис Давид Луисни жума кунги машғулотлардан ҳайдаб юборган. Шунинг учун Конте уни ўйин қайдномасига киритмади.

Давид Луис “МЮ”га қарши ўйин қайдномасига киритилмагани сабаби маълум бўлди
Маълум бўлишича, бразилиялик футболчи Контенинг тактикаларига шубҳа билан қараган. Шогирдининг танқидини кўтара олмаган мураббий кескин қарор қабул қилишга мажбур бўлди.  Аввалроқ италиялик мутахассис ёш футболчиларга ишонаётгани сабабли Давид Луисни ўйин қайдномасига киритмагани ҳақида хабар берилганди.

Бундан ташқари, Контени деб 10 йилдан буён “Челси”да ишлаётган техник директор Майкл Эменало жамоани тарк этди. Сўнгги пайтларда Конте турли можароларга аралашиб юрибди.

Айнан уни деб Диего Коста «Челси»ни тарк этишга мажбур бўлганди.

manba: sports.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here