Шевченко нима учун Аргентина билан ўйинга розилик бермаганини айтди

0

Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко нима учун Аргентина термасига қарши ўйин ўтказилишига рози бўлмагани сабабларини изоҳлаб ўтди дея хабар беради sports.uz

“Ҳа, Аргентина билан ўйин ҳақида гап бўлган. Лекин, шахсан мен ушбу ўйинга қаршилик қилдим. Боиси, айни дамда мамлакат қийин шароитда ва шу сабабли қандайдир ўртоқлик ўйини учун катта пул тўлаш нотўғри деб ҳисоблайман. Мен бошқа номдор терма жамоалар билан алоқага чиқдим. Агар кучли терма жамоа билан ўйнасак бу жудаям яхши бўларди. Бордию бу ишлар амалга ошмаган тақдирда ҳам биз Словакиядек кучли жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказамиз. Келгуси йилда эса бор эътиборимизни кучли спарринг рақиб излашга қаратамиз. Шундагина биз ўз футболчиларимизнинг маҳоратига баҳо беришимиз мумкин”, – дейди Шевченко.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Аргентина терма жамоаси Украина билан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун 1 млн доллар сўрагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here