«Шоу»парастлар кўрсин! «Эҳ, осмонда юрган санъаткорлар, мана телба қўшиқ»

7

Ҳа, бугуннинг долзарб муаммоларидан бири – «Истиқлол»да жонли овозда куйлаб бўлмайди, дегувчилар юзига яхшигина тарсаки бўлиб тушган ушбу ижрони сиз ҳам тинглаб кўришингизни тавсия қиламиз. Очиқ майдон, қўлда рубоб ва кўнгилда дард, Аллоҳ берган истеъдод бор экан, яхши қўшиқлар куйланаверади.

Интернет тармоғида Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидан экани айтилган Аҳаджон Одилов ижросидаги «Жоним»номли қўшиқ кўпчиликнинг ҳайратига сазовор бўлди. Жонли овозни соғинган юртдошларимиз ва қўшни мамлакат вакиллари ҳам ушбу қўшиқни тинглаб қойил қолганини эътироф этди.

Ушбу чин истеъдод соҳиби бўлган ҳофизнинг яна бошқа қўшиқларини ҳам топиб, сайтимиз орқали эълон қилишга қарор қилдик. Бу борада бизга ёрдам бериши мумкин бўлган, ҳофизни таниган мухлисларимиздан биз билан боғланишларини илтимос қиламиз.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

7 ФИКРЛАР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here