Аэропортдаги текширувлардан қочиб…(Видео)

0

Эътиборингизга ҳавола этилаётган видеолавҳада Майами халқаро аэропортида йўловчи текширувлардан ўтмаслик учун юк ташиш карусели ёрдамида учиш майдонига чиқиб олган “шоввоз”нинг хатти-ҳаракатлари тасвирланган.

Аниқроғи, кузатув камераси ўттиз ёшлар чамасидаги йигитнинг чемоданлар ортидан юк ташиш каруселига сакраб тушиб олганини муҳрлади.

“Қочоқ”ни учиш майдонида тутиб олишга эришилди деб ёзади Qalampir.uz. “Miami Herald” нашрига интервью берган ходимнинг айтишича, агар йигит чиққан вақтда учиш майдонида самолёт бўлганида, у бемалол учиб ҳам кетар эди.

Ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Гумондор шахснинг номи эълон қилинмади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here