Банклар 2 ойда аҳолидан ярим миллиард доллар қабул қилиб олди

0
Ўзбекистон аҳолиси сентябрь-октябрь ойларида банкларга ярим миллиард доллардан ортиқ маблағни сотган, деб хабар берди Қалампир нашри.

Маълумотларга қараганда, бу вақт оралиғида ҳар ойлик валюта алмашинуви ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 70 фоизга ошган. Экспортчилар томонидан сотилган валюта ҳажми ҳам 2 баробарга ошган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёв “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Мазкур ҳужжатга кўра, 5 сентябрдан Ўзбекистоннинг жисмоний шахслари тижорат банкларининг конвертация бўлимларида амалдаги тартиб-қоидаларга асосан чет эл валютасини эркин сотиши ёки сотиб олиши мумкин. Улардан эса чет элда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланиш мумкин.

14 сентябрь куни Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Аминжанович Ишметов, МБ раисининг ўринбосари Ботир Зоҳидов 1 ҳафта мобайнида банк томонидан аҳолидан 200 миллион доллар қабул қилиб олингани ҳақида маълум қилишганди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here