«Чорсу» бозоридан арава ўғирлаган 24 ёшли йигит қамалиши мумкин

0

Олмазор туманида истиқомат қилувчи фуқарога нисбатан 7 ноябрь куни соат 20:40 атрофида, «Чорсу» бозори ҳудудида қаровсиз қолдирилган маҳсулот солинадиган аравани ўғирлагани учун жиноят иши қўзғатилди. Бу тўғрида Uznews нашри хабар бермоқда.

«Эски Жўва» (Чорсу) бозори бош менежери ўғирлик ҳақидаги шикояти билан ички ишлар органларига мурожаат қилган. Арава 1.500.000 сўмга баҳоланган.

Шайхонтоҳур тумани ИИБдаги манбаанинг UzNews.uz мухбирига берган хабарига кўра, ўғри 1993 йилда туғилган Аширбоев Санжар ўша куннинг ўзида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-1-моддасига (ўғирлик) асосан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур моддага асосан, жазо ЭКИҲ 50 бараварида жарима тўлаш, 360 соатгача мажбурий жамоат ишларига жалб қилиниш ёки 3 йил муддатгача озодликдан маҳрум этилиш кўринишида берилиши мумкин.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here