Голини Месси услубида нишонлаган футболчи катта жанжалга сабабчи бўлди

0

Франция чемпионати навбатдаги турида бўлиб ўтган “Сент-Этьен” ва “Лион” ўртасидаги учрашувда тўполон содир бўлди.

Дастлаб “Лион” рақиб дарвозасини кетма-кет ишғол эта бошлади. Ҳужумчи Набил Фекир, Мариано Диас ва бошқа футболчиларнинг голлари ҳисобни меҳмонлар фойдасига 4:0 кўринишига келтирди. Ўйин охирларида, аниқроғи, 84-дақиқада эса Фекир ўзининг иккинчи, жамоасининг эса 5-голини киритди. Сўнг футболкасини ечиб, голни Месси услубида нишонлади. Бу эса “Сент-Этьен” мухлисларининг сабр косасини тўлдириб юборди. Шундоқ ҳам мағлубиятга чидолмай турган ишқибозлар стадионга югуриб тушишди ва тўполон келтириб чиқаришди. Ҳакам эса футболчиларни кийим алмаштириш хонасига жўнатишга мажбур бўлди. Ўйин 40 дақиқача тўхтаб қолди. Сўнг тартиб ўрнатилганидан кейин яна давом эттирилди.

 

Manba: isport.ua

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here