Ҳордиқ ошхонаси: Шоколаддан хуштаъм ширинлик

0

Керакли масаллиқлар: 2,5 стакан ун, 0,5 чой қошиқ хамиртуруш, 1 стакан сув, 1 чой қошиқ туз, 1 ош қошиқ шакар, 1 дона тухум, шоколад пастаси ва крахмал.

Тайёрланиши:

1. Сувни иситиб, шакар ва хамиртуруш солиб, опара тайёрланг.

2. Опарага ун, туз қўшиб, хамир қоринг ва бостириб қўйинг.

3. Хамир ошгач, 4 бўлакка бўлинг ва ҳар бир бўлакни юпқа қилиб ёйинг.

4. Листга крахмал сепиб, ёйилган хамирни қўйинг ва устидан шоколад пастаси суртинг.

5. Қолган хамирлар юзига ҳам шоколад суртинг-да, устма-уст теринг.

6. Барчасини тергач, хамирнинг атрофини кесиб, гул шаклини беринг.

7. Юзига тухум сариғи суртиб, 180 даражада қизиб турган газ печида 20 дақиқа пиширинг.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here