КУН КУЛГИСИ…

0

* * *

Телефон симида ўтирган икки қалдирғочдан бири шеригига деди:

— Қара, одамлар бизга тез-тез назар ташлаб қўйишяпти. Ёмғир ёғадиганга ўхшайди.

* * *

Хотин эрининг қўл телефонига қўнғироқ қилди.

— Қаердасиз?

— Овдаман.

— Ким ёнингизда қаттиқ-қаттиқ нафас олаяпти?

— Айиқ.

— Нега инқиллаб ҳам қўйяпти?

— Уни яраладим.

— Нега унда аёл товушида инқиллаяпти?

— Биласанми, мен овчиман, ветеринар эмасман!

* * *

Ажал бизларнинг ҳузуримизга қора кийимларда, букчайган ҳолда кириб келади. Пашшаларга эса, ич кийимда, қўлида газета билан ташриф буюраркан.

* * *

Жинни анчадан бери ўзини одам эмас, буғдой деб ҳисоблаб келарди. Врач анча овора бўлиб, ниҳоят уни одам эканига ишонтирди. Жинни кабинетдан чиқиб кетгач, врач хурсанд бўлиб ойнадан қараса, жинни яна худди товуқлардан беркингандек тошлар ортига ўзини оляпти.

— Ҳой, жинни, — қичқирди врач, — Сен ахир одамсан-ку!.. Буни ўзинг ҳам билдинг-ку!

— Билдим! Лекин буни товуқларга тушунтириб бўлмаяпти-да!

* * *

Эркак қўшнисининг эшигини тақиллатиб деди:

— Ассалому алайкум, қўшни!.. Бизни табриклашингиз мумкин! Янги машина сотиб олдик!.. Бир бурда нон қарз бериб туролмайсизми?

* * *

Жинни самолёт чипталари сотиладиган туйнукка келиб сотувчи қиздан сўради:

— Кечирасиз, Бухорога учадиган самолётнинг ҳавода қанча вақт парвоз қилишини айтиб беролмайсизми?

— Бир дақиқа.

— Раҳмат!

* * *

— Дўхтир, шу операцияни қилишингиз шартми? Жуда қиммат экан. Мен, ахир, бола-чақамни боқишим керак!

— Мен ҳам.

* * *

Институтни тугатгач, ҳали тажриба тўплаб улгурмаган врач эркакни кўздан кечириб чиққач, унинг хотинига юзланди.

— Опа, афсуски, ёрдам бера олмайман. Қаранг, эрингизнинг қўллари кўкариб кетибди. Буни агония деб қўйибди.

— Вой, унинг қўллари доимо шунақа кўкариб юради. Ахир, у бўёқчи бўлиб ишлайди.

— Шунақами? Омади бор экан. Бўёқчи бўлмаганда, аллақачон оламдан ўтган бўларди.

* * *

Кекса профессор ҳамкасбига деди:

— Яқинда тушимда нуқул талабаларга лекция ўқиётганмишман. Уйғонсам… Ҳақиқатан лекция ўқиётган эканман!..

* * *

Аскар уйига таътилга келди ва севган қизи билан учрашди. Қиз унга нақадар соғинганини баён қиляпти:

— Уйқудан уйғонаман-у, суратингизга тикиламан ва оғир хўрсиниб қўяман. Уйқуга ётсам ҳам тағин суратингизга тикиламан ва оғир хўрсинаман…

— Қолган вақтларда-чи?

Бунинг… Сизга қизиғи йўқ…

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

 

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here