Москва дўконларида консерваланган палов сотувга қўйилди

0

Консерваланган палов Тошкент шаҳрида 2015 йилдан бошлаб тайёрланмоқда. Консерваланган паловнинг сақлаш муддати – икки йил
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Москвада соғлом овқатланиш тармоқ дўконларида консерваланган лағмон ва палов сотувга қўйилди. Бу ҳақда Facebook фойдаланувчиси ўз саҳифасида пост ёзган

«Бундан аввал консерваланган паловни чиройли думалоқ идишда егандим. Ўшанга ўхшаш экан. Лекин уни Тошкентда харид қилгандим. Москвада биринчи бор учратяпман», — деб ёзилган хабарда.

Айрим фойдаланувчилар мазкур хабар остидан бу янгилик фақат Москвада йўлга қўйилганлигидан ачиниб, келгусида Россиянинг бошқа ҳудудларида жойлашган дўконларда ҳам сотувга чиқарилишига умид билдиришган.

Консерваланган палов Тошкент шаҳрида 2015 йилдан бошлаб тайёрланмоқда. Консерваланган паловнинг сақлаш муддати — икки йил.

 

                                                                                                     manba: sputniknews

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here