Сочларни қалин кўрсатамиз

0

Сочларни тўғри парваришлаган одамни биттада фарқлаш мумкин. Шу боис соч парваришида энг яхши воситалар амалда синалган усуллардир. Қуйида эътиборингизга ана шундайларни келтириб ўтамиз.

Сийрак сочларни парваришига эътибор қаратиш жуда муҳим. Бунда энг аввало айнан сийрак ҳамда заиф сочлар парвариши учун мўлжалланган воситаларни танлаш зарур.

Бундан ташқари, сочларни қалин кўрсатишга мўлжалланган косметик воситалар ҳам йўқ эмас. Лекин улардан ҳаддан ортиқ кўп фойдаланиш ярамайди. Шу ўринда уй шароитида тайёрланадиган ниқобларнинг ўрни бўлакча.

Бугунги мақоламизда эса айнан сийрак сочларни қалинроқ кўрсатишга мўлжалланган лайфхаклар ҳақида маълумот берамиз.

* * *

Турмаклашдан олдин пена ёки муссдан фойдаланишда кўплар уларнинг миқдорида янглишади. Кўп миқдордагиси сочларни бир-бирига ёпиштириб қўйса, ками керакли ҳажмни бермайди. Шу боис бунда ишлатиш керак бўладиган миқдорни билиш жуда муҳим. Пенка ва муссни тухум катталигидагиси олиб, уларни қўллар ёрдамида соч илдизидан учига қадар тақсимлаб чиқиш керак. Кейин эса фен ёрдамида турмаклашга ўтиш керак.

* * *

Фен билан турмаклаётганда тароқдан аввал сочларни қўл ёрдамида салгина тартибга келтириб олиб, сўнг катта думалоқ тароқ билан шакл беринг.

* * *

Вақти-вақти билан соч фарқи жойини ўзгартириб туринг. Шунда сочлар ҳажмлироқ кўрнибгина қолмай, ўсишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

* * *

Баъзида нарсаларни тескарисига ишлатиш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди. Масалан, аввал сочларни ювиб сўнг кондиционер ёрдамида уларни чайиб оламиз шундайми? Ана энди аксинча қилинг. Аввал сочга кондиционер суриб, кейин шампунь билан ювиб олинг.

* * *

Дум қилиб йиғишни яхши кўрадиганларга бу лайфхак айни муддао бўлиши мумкин. Баъзида мана шу дум қилиб йиғилган соч ўз оғирлиги туфайли пастга тушиб кетади. Бунда кичкина тўноғич билан уларни кўтариб қўйиш мумкин. Сочингизни ҳар доимгидай йиғинг-да, усти қисмидан озгина соч ажратиб, орасига тўноғични кўринмайдиган қилиб ажратилган сочларни ташлаб қўйинг.

* * *

Бу тавсиямиз эрталаблари шошадиган қизларга қўл келади. Сочларни ювиб бўлгач уларнинг намлигида, сочларни бир нечта тутамга ажратиб, ҳар бир тутамдан жгут ясаб, резинка билан болаб қўйинг. Эрталаб эса ўқишга ёки ишга кетишдан аввал резинкани ечиб сосларни қўл ёрдамида тўғирлаб олинг. Қарабсизки янгича турмак тайёр.

ХОЛИДА тайёрлади.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here