Тожикистонлик калькулятор қизлар халқаро олимпиадада ғолиб бўлди

0

Россия телевидениесидаги «Ғаройиб одамлар» шоусида ақлда тезкорлик билан ҳисоблай олиш қобилияти билан танилган тожикистонлик Ёсуман Исмонзода ва Манижа Тошболтаева исмли қизлар ментал арифметика бўйича халқаро олимпиадада ғолиб бўлди, деб ёзади«Dialog.tj».

Ёсуман ва Манижа 3 ноябрь куни Москвада бўлиб ўтган «GeniusKid 2017» олимпиадасида биринчи ўрин соҳибаларига айланди. Тадбирда 11 мамлакатдан 250 нафар бола қатнашди.

Совринлар ва совғалардан ташқари, Ёсуман «Ментал арифметика» танловининг декабрда Жанубий Африкада бўлиб ўтадиган кейинги босқичига йўлланма олгани тўғрисида Daryo.uz маълум қилди.

Қизлар октябрда «Россия-1» каналидаги «Ғаройиб одамлар» телешоусида қатнашган эди. Ўшанда Манижа ҳаракатланаётган автомобилнинг тезлигини чамалаб айтган, Ёсуман эса 2 дақиқа ичида 100 та сондан иборат мисолни ечган эди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here