Юзнинг кузги парвариши: маҳсулотларнинг барчаси уйингизда топилади

0

Ҳаво ҳарорати кескин пасайганда кўпчилик юз терисининг қуруқлашишидан азият чекади. Шундай вақтдақуйидаги ниқоблардан фойдаланиш яхши самара беради.

Битта олмани қирғичдан ўтказиб, ёғлилик даражаси ўртача бўлган сметана билан аралаштирилади. Ниқобни тозаланган юзга бир текис суртиб, 20 дақиқадан сўнг салфетка билан артиб, илиқ сув билан ювилади. Бу ниқоб кузда қуруқшаган юзларга фойдали.

1 дона олмани қирғичдан ўтказиб, устига 1 чойқошиқ кунгабоқар ёғи, асал, аскорбин кислотаси ва тухум сариғи қўшилади. Барчаси яхшилаб аралаштирилиб, юзга суртилади. 25 дақиқадан сўнг, илиқ сувда ювилади. Бу ниқобнинг қуруқ юз терилари учун  фойдаси жуда катта.

1 ошқошиқ зайтун мойини илитиб, унга А ва Е витаминлари 2 граммдан қўшилади. Тайёр ниқобни юзга суртиб, 20 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювилади. Бу ниқоб қуруқ, ўртача ва аралаш юзли аёлларга мос бўлиб, ажиннинг илк белгиларига қарши курашади.

Тухум сариғига 1 чойқошиқ зайтун мойи қўшилади. Юзга суртилгач, 25 дақиқадан сўнг ювиб ташланади. Бу қуруқшаб кетган юзларга яхши таъсир кўрсатади.

50 грамм узум яхшилаб эзилади. Битта тухум сариғи ва 1 чойқошиқ зайтун мойи қўшилади. Бу ниқоб қуруқ ва ўртача юзларни озиқлантиради.

Ошқовоқ витаминларга бой бўлиб, ундан тайёрланган ниқоблар юзни озиқлантиради. Икки ошқошиқ қирғичдан ўтказилган ошқовоқ бўтқасига 1 чойқошиқ асал ва битта тухум сариғи қўшилади. 30 дақиқа ушлаб турилади. Бу ниқоб терини ёшартириб, қарилик белгиларини йўқотади. Барча турдаги юзга мос келади.

Кабачкини уруғларидан тозалаб, қирғичдан ўтказилади. 2 ошқошиқ кабачки бўтқасига битта тухум сариғи 1 чойқошиқ зайтун мойи қўшилади. Ниқоб юзда 20 дақиқа ушлаб турилгач, ювиб ташланади. У ажинларни текислайди, юзни тиниқлаштиради.

Феруза ФУЗАЙЛОВА

«Оила даврасида»

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here