22 ёшли аёл ўз ўғлини 2000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлди

0

Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида истиқомат қилувчи аёл икки ёшли ўғлини икки минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлди.

1995 йилда туғилган фуқаро 2015 йилнинг июль ойида фарзандли бўлган. Туғилганидан буён бола бегоналар қўлига тарбия кўрган бўлиб, она енгил ҳаёт кечириш мақсадида уни икки минг АҚШ долларига сотишга қарор қилган. Ёш аёл келишувни бажариб, пулларни олаётган вақтида қўлга олинган.

Самарқанд тумани жиноят ишлари бўйича судининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман суди фуқарони айбдор деб топган. Суд қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан аёл олти йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here