Ҳордиқ ошхонаси: Пишлоқли пирог

0

Керакли масаллиқлар: 250 мл қатиқ, 150 г ун, 2 дона тухум, 200 г пишлоқ, 200 г сосиска ёки колбаса, 1 чой қошиқ юмшатгич (разрихлитель) ва туз.

Тайёрланиши:

1. Пишлоқни йирик қирғичда қиринг. Сосискаларни думалоқча шаклида тўғранг.

2. Тухум, қатиқ, 1/3 чой қошиқ тузни яхшилаб аралаштиринг. Юмшатгич ва унни қўшиб, юмалоқчалар пайдо бўлмаслиги учун аралаштиринг.

3. Сўнг пишлоқ ва сосискаларни қўшиб аралаштиринг. Хамирни ёғ сурилган формага жойлаштиринг.

4. 180 даража қиздирилган газ печида 35-40 дақиқа давомида пишириб олинг.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here