Ижевскда кўп қаватли уй қулаб тушди. Қурбонлар ҳозирча 5 киши…

0

 

Сўнгги хабарларга кўра, Россиянинг Ижевск шаҳридаги кўп қаватли уй биринчи қаватдан тўққизинчи қаватгача тўлиқ қулаб тушган. Бунга газ узатиш тизимида портлашни сабаб қилиб кўрсатишмоқда. Оқибатда 5 киши ҳалок бўлди, ўнлаб фуқаролар турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди. Аммо вайроналар остида жуда кўп аҳоли вакиллари қолиб кетган. Уларни қидириш билан кинологлар, қутқарув хизмати вакиллари шуғулланмоқда.

— Биз фожиа содир бўлиши билан, — дейди қутқарув хизмати вакилларидан бири. — Тўрт кишини юқорига олиб чиқишга муваффақ бўлгандик. Уларнинг икки нафари оламдан ўтди, қолганлари касалхонада ётибди. Уларнинг ҳам аҳволи оғир.

Қулаб тушган уй 27 йил олдин бунёд этилган. Уйда тахминан 550 нафардан зиёд фуқаро яшарди.

Уй қулаши натижасида жами 32 та квартира хонавайрон бўлган.

segodnya. ua

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here