Журналистларнинг саволларига беписанд амалдорларнинг маошлари камайтирилади

0

Журналистларнинг саволларига беписандлик қилиб, уларга жавоб бермайдиган мансабдор шахсларнинг рейтинги пасайтирилади, бу эса уларнинг маошларига таъсир қилади. Бу ҳақда Қозоғистон ахборот ва коммуникациялар вазири Даурен Абаев маълум қилган, деб ёзмоқда Кун нашри.

Абаевнинг айтишича, давлат хизматчиларининг маошлари улар фаолиятининг самарадолигини баҳолашнинг бонус-балл тизимига боғлаб қўйилади.

“Агар давлат хизматчиси саволларга жавоб бермаса, унинг рейтинги пасаяди, бу эса унинг камроқ маош олишига олиб келади”, деб айтган Абаев.

Абаевнинг айтишича, ОАВ кўпинча “хўжакўрсин” жавоблар олишларидан шикоят қилишади. Вазирнинг таъкидлашича, давлат органи уч кун ичида маълумотни қайта ишлаб, нормал жавоб беришга улгура олмайди.

“Шу сабабли биз 15 кунлик амалиётдан келиб чиқдик, ваҳоланки бу жараён бутун дунёда 20 кундан бир ойгача вақт олади. Ўйлайманки, бунда ҳеч қандай қўрқинчли нарса йўқ”, деб қўшимча қилган вазир.

Унинг таъкидлашича, вазирлик бу муддатнинг қисқартирилиши масаласини муҳокама қилишга тайёр.

Қозоғистон парламенти депутатлари 8 ноябрда ахборот ва коммуникациялар масалалари бўйича тузатмалар киритиш қонун лойиҳасини маъқуллаганлар. Таъкидланишича, қонун лойиҳасига кўра, давлат органлари журналистларнинг саволларига 15 кун ичида жавоб беришлари керак бўлади.

Таъкидланишича, бу муддат “ҳар қандай саволга жавоб бериш”ни чўзиб юборишга имкон беради ва натижада ярим ойдан кейин ахборот эскириб, на ОАВ, на аҳоли учун қизиғи қолмайди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here