Кечгача озамиз…

0

КЕЧГАЧА ОЗАМИЗ…
Тез ва осон озиш — бу фақатгина дангаса ва ёш болалар ишониши мумкин бўлган савсатага ўхшайди. Умуман олганда, тез озишнинг зарари ҳам бор. Аммо бугун бермоқчи бўлган тавсиялар жуда ўринли ва фойдали. Бунда сиз бир кунинг ўзида 5-10 килограммга озмайсиз, лекин анчайин қоматингизни тартибга келтириб олишингиз мумкин.

Ҳаммамизда ҳам шундай бўлиб туради. Бугун кечга бирор зиёфатга, тўйга ёки учрашувга таклиф этиб қолишади. Лекин қомат борасида кўнглимиз тўқ эмас. Салгина озсам эди, дегувчилар топилиш аниқ. Ана шундай вазиятларда қуйидаги тавсияларимиз сизга ас қотиши мумкин.

1. Кунни лимондан бошланг

Бу тавсия кўплаб парҳезларда учрайди. Сабаби у ҳақиқатда натижа беради. Нонуштадан 30 дақиқа олдин илик сувга яримта лимон шарбатини сиқиб, унга бир чой қошиқ асал қўшиб ичиш тонгдан ошқозон-ичак фаолиятининг яхши ишлашини таъминлайди.

2. Сув ичинг

Кун давомида организмдаги сув меъёрини ушлаб туринг. Оддийгина сув қорин дам бўлишини олдини олади. Қориннинг тез очишига ҳам қарши курашади. Ширин ичимликлар эса аксинча очлик ҳиссини уйғотади.

3. Сут маҳсулотларидан воз кечинг

Бу жуда ҳам фойдали маҳсулот бўлгани билан баъзи одамларнинг ошқозонида оғирлик ҳиссини уйғотади. Шу боис бугунчалик бу маҳсулотлардан воз кечиб туринг.

4. Тузни ҳам четга олиб қўйинг

Туз организмда сувни ушлаб қолади. Шу боис шўр таом ва маҳсулотлар билан бир қаторда тузни ҳам камайтирамиз.

5. Секинроқ енг

Овқатни тез чайнаган вақтингизда керагидан ортиқ ҳаво ютиб юборасиз. Шунинг учун шошмасдан, таомни оҳиригача чайнаб есангиз ўзингизга фойда. Бундан ташқари, овқатдан сўнг яна иштахани очиши мумкин бўлган сақичдан ҳам воз кечинг.

6. Рационингизга ақл билан ёндошинг

Озишда ҳам танага фойдали бўлиши мумкин бўлган маҳсулотлар истеъмолига кўпроқ эътибор қаратинг. Лекин бу фақат мева ва сабзавот истеъмол қилинг, дегани эмас. Ҳамма нарса меъёрида бўлгани яхши.

7. Муз бўлакларидан фойдаланинг

Юздаги шишлардан халос бўлишда оддийгина муз бўлакчалари ёрдам беради. Муз бўлагини докага ўраб, у билан юз терисини бир неча дақиқа давомида уқаланг. Лекин эҳтиёт бўлинг муз терини жароҳатлаб қўймасин.

8. Чўзилиб машқ қилинг

Уйдан чиқишдан олдин чўзилиб машқ қилинг. Ён томонга эгилинг. Ўтириб, оёқларингизни текис қилиб, товонга қараб чўзилинг. Хуллас шунга ўхшаш, танангизни чўзилишга ундовчи машқларнинг бир нечтасини бажаринг. Бу ошқозон-ичак фаолиятига ижобий таъсир этиб, танада қон айланишини ҳам яхшилайди. Бундан ташқари, кайфиятни ҳам кўтаради. Агар бундай машқларни ҳар куни қилишга одатлансангиз, танангиз анча енгил бўлганини қоматингиз эса чиройли кўриниш олганини кўрасиз.

9. Ўзингизга ишонинг

Нотабиийроқдай эшитилса-да, тўғри ушланган елка ҳамда тик тутилган бош танани узайтиради. Шунда сиз озғинроқ ва чиройлироқ кўринасиз.

 

ХОЛИДА тайёрлади.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here