Кунни кулги билан бошланг!

0

Бир киши Россияга кетмоқчи бўлиб йўлга отланибди-да, ўғлини ёнига чақириб дебди:
— Мен ишлаш учун узоқларга кетяпман. Онангга қараб юр. Агар бегона эркак билан гаплашса, ҳовли этагига қурган янги иморатдан битта ғишт олиб қўясан. Қайтгач, шу иморатга қараб ўзим билиб оламан.
Орадан бир йил ўтиб, ҳалиги киши уйига қайтса, ўғли йўқ эмиш.
— Ўғлимиз қани? – деб сўрабди хотинидан.
— Жиннихонада ётибди. Янги қурган иморатни йиқитавериб, жонга тегиб кетди, – дермиш хотини.

***
Бир йигит кўчадаги тиланчига ҳар куни пул бериб ўтар экан. Куни келиб ўша йигит уйланибди.
Тиланчига пул бермай қўйибди. Орадан озроқ вақт ўтиб, тиланчи йигитни кўриб қолибди-да:
— Нима бўлди? Нега пул бериб ўтмайдиган бўлиб кетдинг? – деса, йигит:
— Уйланиб, рўзғордан ортмай қолди, – дебди.
Тиланчини жаҳли чиқиб:
— Нима, оилангни мани ҳисобимдан боқасанми?!?!
***
Бир куни Моргунов, Никулин, Вицин ов қилгани ўрмонга боришибди.
Моргунов шерикларига ҳар куни бир одам қорин тўйғазиш учун ов қилиб, битта ҳайвон тутиб келишни тайинлабди ва овнинг биринчи куни ўзи битта қуён ушлаб келибди. Уни пишириб, ебдилар.
Иккинчи кун Никулин битта кийик овлаб келибди. Ниҳоят навбат Вицинга келибди.
Ов қилиш у ёқда турсин, кулбадан чиқишга қўрқиб ўтирган Вицинни кулбадан зўрға чиқариб юборишибди. У эса қўрқа-писа ўрмон ичкарисига бораётган экан,олдидан катта шер чиқибди. Вицин оёғини қўлига олиб қочибди. Шериклари ёнига югуриб бориб, кулбага кирган экан, шер ҳам унинг орқасидан ичкарига кириб олибди. Вицин:
— Сизларга ўхшаб майда-чуйда овлаб юрмайман. Мана сизларга шер. Тушликка овлаб келдим, – деб эшикнинг орқасидан беркитиб қочиб кетибди.
***
Ота-оналар мажлисида ўқитувчи Алини отасига:
— Ўғлингиз Саиддан кўчиради, – дебди.
Алини отаси:
— Балки Саид Алидан кўчиргандир, – деса, ўқитувчиси:
— Саид имтиҳонда билмайман деб ёзибди. Али мен ҳам билмайман деб ёзиб қўйибди, – дермиш.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here