Мафия сардори (74-қисм)

0

Йўл торайиб, бир хил қилиб қурилган қатор кўп қаватли уйлар бошлангач, Оксана тезликни сусайтирди. Бу манзил яқин қолганидан далолат берарди. Ниҳоят, тормоз босилиб, машинанинг орқа чироқлари ёнди. Юлдуз уйларга, дарахтларга, умуман атрофга бир қур назар ташлаб қўйди.

— Шаҳарнинг бу қисмига сира ўтмаган эканман, — деди.

— Мениям биринчи келишим. «Дом»лар кўп экан, бирорта микрорайон бўлса керак. Орқадагиларга телефон қилиб, қаердалигимизни аниқлашни буюриб қўй. Кейин уларнинг ҳаммаси кўчада, мошинанинг ичида қолишсин, — деб Шоҳруҳ уловини йўл четига, “Мерс”нинг орқасига тақаб тўхтади. Эшикни очиб пастга тушди-да, осмонга қараб: “Ҳаво анча салқинлашиб кетибди”, дея хаёлидан ўтказди. Бир муддатдан сўнг унинг ёнига Оксана келди. Ҳеч нима демасдан тушиш-тушмаслигини билмай ўтирган Юлдузнинг ёнига борди.

— Хоним, марҳамат қилсинлар, — деди эшикни очиб, — етиб келдик. Уйга кириб озгина гаплашиб ўтирамиз.

— Биз кетаверсак ҳам бўларди. Бир-икки кундан кейин, мия озгина жойига келгач, гаплашармиз, — деди Юлдузнинг ўрнига жавоб берган Шоҳруҳ.

— Йўқ. Бугун. Кейин эҳтимол бир-биримизни тополмасмиз. Бошқалар кетаверишсин. Эрталабгача машинада музлаб қолишмасин, — деди Оксана.

— Музлагандаям ҳеч нарса қилмайди. Керак бўлса эритиб оламиз, — деб Юлдуз машинадан тушди-да, Оксананинг қўлидан етаклади:

— Қани, бошланг, толиққан оёқларимизни дам олдирайлик, нима дедингиз?

— Битта куёвга иккита келин! — деди-ю, Оксана хохолаб кулиб юборди.

Юлдузнинг шунақанги жаҳли чиқдики, бу беҳаё қизнинг юзига тарсаки тортиб юборгиси келди. Шундай бўлса-да, ўзини босди.

Оксана бошлаб кирган уйнинг меҳмонхонаси шоҳона безатилган эди. Шкаф, эшик тутқичи, қандил, уй бурчакларига турли рангдаги шарлар илинган. Ҳаммасига “Севаман! Севаман!” деган битиклар ёзилганди. Яна бари юрак шаклида. Хона ўртасидаги думалоқ столнинг усти эса егулик-ичкиликлар билан тўлдирилганди.

— Томошанинг иккинчи қисми шу ерда экан-да, — деди Шоҳруҳ кесатиб.

— Бу ерда нима қиламиз? Портлатиш билан шуғулланамизми ёки ёқамизми? — дея Шоҳруҳнинг гапини давом этказди Юлдуз.

— Илтимос, — деди Оксана, — стол атрофига ўтиринглар, нима билан шуғулланишни аста-секин келишиб оламиз.

— Заҳар сурилган идишларда овқатланганимиздан кейин, албатта, — дея Шоҳруҳ Оксанага термилди.

Қиз ортиқ кесатиқларга чидолмади. Битта кичкинагина стаканга газли сув қуйиб, идишни чайди, кейин суюқликни бошқа қадаҳга солди, сўнг яна бошқасига ва шу тахлит ичиш мумкин бўлган ҳамма идишни чайди.

— Мана, ишончларинг комил бўлиши учун, — деб сувни ичди.

— Энди ишонгандирсиз?

Шу маҳал хонага Виталий амаки кириб келди.

— Тўғриси, ишончларингизни йўқотганимиз учун бизни кечирасизлар. Очиғи, нима бўлганини ҳалигача ўзимиз ҳам билмаймиз. Охирги қароримиз шуки, хизматкор аёл кимгадир сотилган. Ўйлаб қарасак, Москва аэропортида итнинг портлаб кетиши, тўйдаги “томоша”, булар битта қўлнинг иши. Ҳозир Марфа Степановна ўлди. Афсуслар бўлсинки, сизларнинг йигитларинг ҳам унинг қурбонига айланди… Мен гаплашиб қўйдим. Тонгги самолётда унинг жасадини юртларингга жўнатишларинг мумкин. Аммо ҳозир мотамни унутинглар. Қани, икковинг ҳам столга ўтир.

Юлдуз Шоҳруҳга юзланди. Унинг буйруғини кутди.

— Яхши, — деди Шоҳруҳ ва столлардан бирига ўтирди-да, пиёлага салқин ичимликдан қуйиб ичди. Лабини артиб Виталий амакига қараркан:

— Биз фитна билан ўлдиришларингдан сираям чўчимаймиз. Қолаверса, ниятимиз сизлар билан яқинлашиш, дўст орттириш эди, — деди.

— Гапинг менга жудаям ёқди, — деб Виталий амаки Шоҳруҳнинг рўпарасидаги столга ўтирди ва қадаҳларга ароқ тўлатди, — озгина ғамларни эсдан чиқариб ўтирайлик.

Кетма-кет икки мартадан қадаҳлар бўшагач, тановул бошланди. Ора-чора Виталий амаки уларга ҳаваси келаётганини, ўзининг ёши ўтиб қолганидан афсусдалигини айтди. Гапига латифа аралаштирди. Сўнг жуда ажойиб ва шу билан бирга тушуниб бўлмайдиган замонга қандай қилиб келиб қолганликларини қистириб ўтди.

— Мен, — деди у оғиздаги луқмасини ютганидан кейин шайтон сувидан яна бир қадаҳ ичиб, газагига кўк пиёз чайнаркан, — Оксананинг турмушга чиқаётганига чиппа-чин ишонибман. Лекин ролни қойиллатиб ўйнадинглар. Ҳатто Абрам Сергеевич яқинда қўнғироқ қилиб: “Келин-куёвни тезда Таиландга жўнатиш керак. Стресс ҳолатидан чиқиб, баҳонада дам олиб келишади”, — дейди. Аммо мен унга ҳақиқатни айтмадим. Ҳозирча билмагани маъқул. Хуллас, нима демоқчиман, қаршимда ёш, истеъдодли йигит ва қизлар ўтиришибди, шунинг учун яна биттадан ичамиз!

Юлдуз қадаҳига ҳар доимгидай лаб теккизди ва Шоҳруҳни ҳам туртиб қўйди. Виталий амаки эса идишини стол устига қўйиб ўрнидан турди ва чўнтагидан сигаретасини олиб йўлак томонга юраркан, Шоҳруҳга қараб:

— Айвонда битта-битта чекиб келамиз, — деди.

— Мен чекмайман, — жавоб қилди Шоҳруҳ.

— Ҳечқиси йўқ, гурунглашиб турасан.

Эркаклар кетганидан кейин Оксана айланиб ўтиб Юлдузнинг ёнидаги бўш стулга ўтирди ва елкасига қўлини қўйиб:

— Бир нарсани келишиб олмоқчиман, — деди.

— Шоҳруҳни ташлаб кетишим керак, шундайми? — деб мийиғида кулди Юлдуз.

— Йўқ. Рости, бу гапни айтиш учун бўкиб ичишим керак. Бўлмаса, журъатим етмайди.

Оксана қадаҳни ароққа тўлдирди. Кейин бир кўтаришда ҳаммасини ичишга уриниб кўрди. Эплади. Лекин охирида нафаси қайтиб, йўтал тутди. Юлдуз унинг оғзига газак тутганди, емади. Сув ичди. Кейин Юлдузнинг юзидан ўпди.

— Энди, кайфим ошиб қолмасидан айтайин. Сизларнинг ёрдамларингга жудаям муҳтож бўлиб турибман… Мен ниҳоятда бойиб кетаман. Чунки ягона меросхўрман… Пулларимни эртароқ қўлга киритишим керак. Лондоннинг марказида уйим бор. Ўша ёққа кетишим ва Петкам билан яшашим зарур.

Оксананинг кўзи сузила бошлади. Бир неча сония ўтгач, йиқилиши аниқ бўлиб қолди. Буни унинг ўзи ҳам сезиб турарди. Шунинг учун тезроқ гапиришга уринди:

— Дадамни ўлдиришларинг керак!

“Жинни!” — Юлдузнинг хаёлига келган илк сўз шу бўлди. Бошқача ўйлаш мумкин ҳам эмасди. Шу лаҳза бир мақолни эслади: “Отанг ўтирган уйнинг томига чиқма!” Ҳолбуки, бу нарса унинг бошидан ҳам ўтганди. Бир пайтлар… (Яхшиси, бунга кейинроқ тўхталамиз). Юлдуз Оксананинг қонсиз юзига қараб шуни эслади. Қийналиб кетди. Ўз ўрнини вақтинча эгаллаган малласоч қизни обдан дўппослагиси келди. Шу онда у бировга маслаҳат берадиган аҳволда эмасди. Мабодо хоҳиши бўлганида ҳам бирорта тузукроқ гап чиқмасди. Биринчидан, ўрнига келинлик вазифасини бажариб туришни бўйнига олганида унинг олам-олам нафратига сазовор бўлган бўлса, иккинчидан, отасини ўлдиришларини истаётгани Оксананинг ўтакетган аҳмоқлигидан дарак берарди. Бунинг устига, чекиш, ичкиликка муккасидан кетиш ҳам Оксананинг хулқи нақадар “гўзал”лигини кўрсатиб турибди.

“Отангни биз ўлдирсак, сен чеккада ёлғондакам оҳ-воҳ чекиб нола қилсанг-у, унинг жамики мол-мулкига эга чиқсанг. Кейин чет элнинг энг сўлим жойларида айшу ишрат қилиб юрсанг. Ёқмай кетсин-а! Сен бизни ўта гўл, ҳамма айтганимга кўниб кетаверади, деб ўйласанг, чучварани хом санабсан”, — дея хаёлидан ўтказди қиз.

Оксана тезда жавоб бўлавермаганидан ичиб, кайфи янаям ошиб, кўзини зўрға очиб турарди. Айни чоғда у бирон нима эшитадиган аҳволда ҳам эмасди. Гарчи истамасаям ухлайди, тамом-вассалом.

Юлдуз бошини столга қўйиб ухламоқчи бўлган Оксананинг белидан қучоқлаб ўрнидан турғазди-да, судраб деворга тақаб қўйилган оромкурсига ётқизди. Оксана алланималар деб ғўлдираганча нариги тарафига ўгирилди-да, уйқуга кетди.

Шоҳруҳ билан Виталий амаки қайтиб келгунича Юлдуз дастурхон попугини ўйнаб ўтирди. Хаёлга берилиб, кеча ниҳоятда аҳмоқона йўл тутганига ўзининг кулгиси келди. “Ақлдан озган эканман. Ўзим учун қилган энг катта ярамаслик шу бўлса керак. Тавба, ўпишганларини кўриб туриб ғинг демадим-а?! Одамга кейинчалик алам қиларкан. Бўлиб ўтган воқеаларнинг ҳаммаси миянгга синггач, азобланаркансан. Лекин бундай пайтда кошки ёнингда бирор одам бўлса-ю, аламингни ундан олсанг. Майли, Шоҳруҳ билан ёлғиз қолайлик, унга нима дейишни ўзим биламан. Хафа бўлса ўзига. Ўпишмасин эди, бирор арзирли баҳона топиб вазиятдан чиқиб кетиш йўлини топса бўларди-ку. Агар иши битиши учун Оксананинг йўриғига юрса, у хоҳлаган энг жирканч ишни ҳам тап тортмай бажариб ташлайвераркан-да, — дея хаёлидан ўтказди у. Унинг юраги сиқилар, туриб кетиб қолгиси келарди. — Тўғри-да, ундай бевафони кутишдан не ҳожат? Яна бирор хиёнатни ўйлаб юргандир-да анави тасқара билан”. Ўйи уни ғазаблантирди. Пишиллаб ухлаётган Оксанага нафрат билан тикилди. Кўзи қизнинг очиқ белига, янаям тепароққа кўтарилган калта юбкасига тушди. Бориб унинг кийимларини тузатиб, тартибга келтирган бўлди. Аммо шу заҳоти Оксана уйқусида бир нималар деб ғўлдиради. Қимирлаган эди, Юлдузнинг меҳнати бир пул бўлди. Шундан кейин қиз унинг устига чойшаб ёпди ва энди хонадан чиқмоқчи бўлганида, Шоҳруҳ билан Виталий амаки кириб келди. Уларнинг кўзи, аввало, Оксанага тушди.

— Қизгина тушмагур, роса чарчабди-да, — деди Виталий амаки мийиғида кулиб.

Шоҳруҳ эса миқ этмади. Столга ўтирди.

— Юлдуз! — деди дастурхондаги ликопчадан кўзини узмай рус тилида. — Бизга ғалати таклиф бўлди. Роман Фёдорович…

— Эшитдим, — деди қиз унинг гапини бўлиб, сўнг Виталий амакига қараб қўйди, — Оксана отасини ўлдиришимизни илтимос қилди…

— Эвазига, — деди Шоҳруҳ унинг гапини давом этказиб, — эллик миллион нақд беришади.

— Лекин ўзлари кўз очиб юмгунча бир неча миллиарднинг эгасига айланишади, — деб бу сафар Юлдуз Шоҳруҳнинг гапига қўшимча қилди. Улар иккиси худди келишиб олганга ўхшарди.

— Суммани айтинглар, — деди пешонаси тиришган Виталий амаки сигарета олиш учун қўлини чўнтагига тиқаркан.

— Элликка-эллик, тузукроқ сумма бўлмаса, таваккал қилиб бўлмайди. Ахир шу арзимаган нарсани деб жонимизни тикаяпмиз, — жавоб қилди Шоҳруҳ ўрнидан туриб.

— Ҳали унинг бойлиги қанчалигини аниқ билмаймиз…

— Унда биз аралашмаймиз. Ўзингиз бир йўлини қилсангиз, ҳамма пуллар ёнингизга қолади. Менимча, савдомиз пишмади. Энди кетаверсак ҳам бўлади.

— Афсус! Аралашиб қўйдинглар, бу ёғи энди қийинроқ кечади, деб ўйлайман.

— Адашдингиз, биз ҳали ҳеч нимага келишмадик.

— Эшитганларингнинг ўзи — келишганимиз, биродар.

— Юрагингиз қуённикидан фарқ қилмаскан, нима қиласиз арслон билан беллашишга чоғланиб?

— Сиз арслон бўлиб қолдингизми? — деди Виталий амаки сигаретасини тортиб, тутунни ичига ютаркан.

— Қандай хоҳласангиз, шундай тушунинг. Дўстига хиёнат қилган одамдан бошқалар нима яхшилик кутсин? Пасткашлик ҳам эви билан-да! Назаримда, шу пайтгача Роман Фёдоровичдан кўп фойдалангансиз. Ахир сиздайин ялангоёқ ошнаси бўлади-ю, бунга бефарқ қараб турармиди? Энди уни чув туширишга ҳозирланибсиз. Кўриниб турибди, қизини аллақачон йўлдан уриб қўйгансиз. Отасини йўқ қилсангиз, тамом, ҳаммаси осонгина сизники бўлиб қолади. Ҳатто унинг амалдор ўртоқлари ҳам бармоқларини тишлаб қолишади, — деди Шоҳруҳ ва Юлдузнинг қўлидан тутди. — Бу ерда бошқа қиладиган ишимиз қолмади, кетдик.

— Қамоқдан осонгина қутулиб қолдим, деб ўйлаяпсанми? — кутилмаганда сўради Виталий амаки.

— Агар сизнинг шарофатингиз билан озод бўлган бўлсам, ҳозир бориб мени қамашларини илтимос қиламан. Чунки бировдан қарздор бўлишни ёқтирмайман, — деди Шоҳруҳ Виталий амакига ўқрайиб қараб.

— Қарзингни шу ерда узиб кетасан!

Виталий амаки шундай деб сигаретасини полга ташлаб, товони билан эзғилади.

Шу пайт эшикдан бир-биридан бақувват иккита барзанги кириб келди. Иккисининг ҳам қўлида тўппонча. Уларнинг ортидан яна бири Калашников автоматини елкасига осиб олганча, сақич чайнаб кириб келди. Афт-ангоридан тоғни урса толқон қиладиганга ўхшайди.

Нуриддин ИСМОИЛОВ

(Асарнинг кейинги қисмларини яқин соатларда ўқийсиз)

Аввалги қисмларни ўқиш учун қуйидаги ҳаволаларни босинг:

Мафия сардори (1-қисм)

Мафия сардори (2-қисм)

Мафия сардори (3-қисм)

Мафия сардори (4-қисм)

Мафия сардори (5-қисм)

Мафия сардори (6-қисм)

Мафия сардори (7-қисм)

Мафия сардори (8-қисм)

Мафия сардори (9-қисм)

Мафия сардори (10-қисм)

Мафия сардори (11-қисм)

Мафия сардори (12-қисм)

Мафия сардори (13-қисм)

Мафия сардори (14-қисм)

Мафия сардори (15-қисм)

Мафия сардори (16-қисм)

Мафия сардори (17-қисм)

Мафия сардори (18-қисм)

Мафия сардори (19-қисм)

Мафия сардори (20-қисм)

Мафия сардори (21-қисм)

Мафия сардори (22-қисм)

Мафия сардори (23-қисм)

Мафия сардори (24-қисм)

Мафия сардори (25-қисм)

Мафия сардори (26-қисм)

Мафия сардори (27-қисм)

Мафия сардори (28-қисм)

Мафия сардори (29-қисм)

Мафия сардори (30-қисм)

Мафия сардори (31-қисм)

Мафия сардори (32-қисм)

Мафия сардори (33-қисм)

Мафия сардори (34-қисм)

Мафия сардори (35-қисм)

Мафия сардори (36-қисм)

Мафия сардори (37-қисм)

Мафия сардори (38-қисм)

Мафия сардори (39-қисм)

Мафия сардори (40-қисм)

Мафия сардори (41-қисм)

Мафия сардори (42-қисм)

Мафия сардори (43-қисм)

Мафия сардори (44-қисм)

Мафия сардори (45-қисм)

Мафия сардори (46-қисм)

Мафия сардори (47-қисм)

Мафия сардори (48-қисм)

Мафия сардори (49-қисм)

Мафия сардори (50-қисм)

Мафия сардори (51-қисм)

Мафия сардори (52-қисм)

Мафия сардори (53-қисм)

Мафия сардори (54-қисм)

Мафия сардори (55-қисм)

Мафия сардори (56-қисм)

Мафия сардори (57-қисм)

Мафия сардори (58-қисм)

Мафия сардори (59-қисм)

Мафия сардори (60-қисм)

Мафия сардори (61-қисм)

Мафия сардори (62-қисм)

Мафия сардори (63-қисм)

Мафия сардори (64-қисм)

Мафия сардори (65-қисм)

Мафия сардори (66-қисм)

Мафия сардори (67-қисм)

Мафия сардори (68-қисм)

Мафия сардори (69-қисм)

Мафия сардори (70-қисм)

Мафия сардори (71-қисм)

Мафия сардори (72-қисм)

Мафия сардори (73-қисм)

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here