Мелания Трамп Хитойдаги расмий маросимга «хитойча» кўйлакда чиқди

0

Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания 9 ноябрь, пайшанба куни Халқ мажлислари уйининг шарқий дарвозаси ёнида бўлиб ўтган АҚШ президентини расмий кутиб олиш маросимида Хитой халқ мавзулари асосида тикилган кўйлакда намоён бўлди, деб ёзади«ТАСС»га асосан Дарё. Этаги ергача тушиб турадиган узун кўйлакка кумушранг гулли кашталар туширилган эди.

Америкалик меҳмоннинг ёнида турган Пэн Лиюань — ХХР раиси Си Цзиньпиннинг рафиқаси эса жиддий қора либосни афзал кўрди, хоним миллий услуб «икона»си ҳисобланади.

Си Цзиньпин ва Дональд Трампнинг иккаласи ҳам қора костюмда эди. Кузатувчилар Америка президенти Хитой миллий байроғи ранги билан мос тушувчи қизил бўйинбоғ таққанига эътибор қаратди.

Айни пайтда ХХР раиси ва АҚШ президенти ўртасидаги расмий музокаралар Халқ мажлислари уйида бўлиб ўтмоқда.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here