Ноябрнинг ўнинчи куни кутилаётган об-ҳаво

0

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, эртага, 10 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради.

Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кундузи 18-20 даража, кечаси 6-8 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кундузи 9-14 даража, кечаси 2-7 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 15-20 даража, кечаси 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи 23 даражагача кўтарилади. Кечаси 8-13 даража илиқ бўлади.

Фарғона водийсида ҳаво ўзгариб туради, эрталаб кучсиз ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи 12-17 даража, кечаси 5-10 даража илиқ бўлади.

Манба: Qalampir.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here