Президент қарори: Қуёш сув иситгичлари ҳамда тежамкор лампалар уйларга мажбурий ўрнатилади

0

Ёқилғи-энергетика комплексини модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлаш, электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланишга ўтиш мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар муваффақиятининг гарови ҳисобланади.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 8 ноябрь куни “Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”гиқарори қабул қилинди. Ушбу қарор мамлакат миқёсида энергия тежамкор услублар ва технологияларни жорий қилишда муҳим қадам бўлди, деб ёзади Қалампир нашри.

Унга кўра якка тартибдаги уй-жой қурилишидан ташқари, барча бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуришда:

иссиқ сув таъминоти учун сертификатланган қуёш сув иситгич қурилмаларини;

энергия тежамкор лампаларни мажбурий тартибда ўрнатиш кўзда тутилган.

Ушбу тартиб 2018 йил 1 январдан жорий қилиниши кўзда тутилган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here