Қодиров: Суриядан Чеченистонга олиб келинадиган 44 киши ичида ўзбекистонликлар ҳам бор

0

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Суриядан Чеченистонга олиб келинадиган 44 нафар аёл ва болалардан иборат гуруҳ ичида Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари борлигини маълум қилди. Бу ҳақда Спутник нашри ёзмоқда.

«Суриядаги лагерларда яшаётган 44 нафар аёл ва болаларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлдик. Улар орасида тўққиз нафар бола ва икки аёл Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари. Ўзбекистонлик ва қозоғистонлик аёл ва болалар ҳақида хабар топгач, Зиёд Муҳаммедовичга (Чеченистоннинг Россия президенти ҳузуридаги вакили) уларни зудлик билан олиб келиш топшириғини бердим. Агар ҳозир шундай қилинмаса, улар йиллар давомида ўша ерда азоблар ичида қолишади. Уларга нисбатан қарорни ўз мамлакатлари чиқаргани маъқул. Ҳар қандай ҳолатда ҳам болалар қариндошлари яқинида бўлишади.

Яқин орада, аниқроғи, келаси ҳафта бошларида 44 кишидан иборат бу гуруҳ Грознийга олиб келинади. Бу инсонлар тақдирида биз иблис давлатининг ғайриинсоний ҳаракатлари турли мамлакатларнинг минглаб фуқаролари ҳаётини фожиага айлантирганини кўриб турибмиз. Ислом душманлари васвасасига учган ёшлар бомба ва снарядлар остида ҳалок бўлишди ва ўз оилалари ҳаётини заҳарга айлантиришди»деб ёзади Қодиров Инстаграмдаги саҳифасида.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here