Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 10 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун эрталабдан профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизга шу қадар берилиб кетасизки, жуфтингизни унутиб қўясиз. Шунинг орқасидан орангизда келишмовчиликлар, хафагарчиликлар юзага келиши ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишингиз мумкин. Бу сафар сизга омад ва молиявий манфаат олиб келади. Кечқурун эса кўнгилсиз хабар етказишлари мумкин. Бардам бўлинг. Саломатликни асранг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

10 ноябр сиз учун маънавий жиҳатдан оғир кечиши мумкин. Ишлаб чарчайсиз, шунинг учун раҳбарлардан икки-уч кунга дам беришини сўрайсиз. Жавоб эса йўқ. Сукунат ҳукм суради. Аёллар, қизлар учун бугунги кун ташқи кўринишига оро беришда омадли кечади. Оро бериш билан яна турли уқалаш муолажаларини ҳам қабул қилсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутманг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши кутилади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Эрта тонгдан сизга қараганнинг ҳаваси кела бошлайди. Ташқи кўринишингиз, кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Ишларингиз ҳам бароридан кела бошлайди. Кундузи хизмат сафарига бориб келишингиз мумкин. Бу сафар сизга ҳам маънавий, ҳам моддий манфаат келтиради. Кечқурун пластик карточкангизга пул келиб тушиш эҳтимоли бор. Лекин пулларингизни бўлар-бўлмасга сарфлашдан тийилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

10 ноябр куннинг биринчи ярмида оила қурмаганлар ишқий саргузаштларни бошдан кечиришлари мумкин. Аммо оилалилар аксинча тер тўкишлари, рўзғорни тебратиш учун елиб-югуришларига тўғри келади. Шу орада жуфтингиз билан ади-бади айтишиб қолишингиз хавфи ҳам йўқ эмас. Агар табиатан мағрур бўлсангиз, пастроқ тушинг. Аёл қаршисида подшолар ҳам бош эгишларини унутманг. Жанжални яхшиликчасига, тинчлик-хотиржамликда барҳам топтиришга ҳаракат қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

10 ноябр куни ҳар жабҳада омадингиз чопади. Кунингиз, ишларингиз унумли кечади. Ҳатто, бугуннинг ўзида астойдил киришсангиз, бир ойлик ишни дўндиришга ҳам улгурасиз. Саломатликни мустаҳкамлаш ниятида бошланган муолажалар ҳам муваффақиятли кечади. Асосийси, юрагингизда шубҳа уйғонмаган ҳолда иш бошланг ва ҳаракатлар содир этинг. Кечқурун дўстларингиз билан бирга вақт ўтказишингиз кутилмоқда. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун атрофдагилар билан самимий муносабат юритишга ҳаракат қилинг. Айниқса, ҳамкасблар билан мулоқотда эҳтиёт бўлинг. Арзимас гап ҳам орадаги муносабатларни бузиб қўйиши ҳеч гап эмас. Меҳнат таътилига чиқишни мўлжаллаган бўлсангиз, бу ҳаракат ҳам омадли кечади. Илож топсангиз, олисга, ғам-ташвишлардан узоқроққа кетиб дам олинг. Бугун пул масаласида муаммоларга дуч келмайсиз. Сурункали хасталикка йўлиққанлар атмосферада бошланган магнит бўронлари таъсиридан сақланишлари тавсия этилади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

10 ноябр сиз учун анча оғир кечиши кутилмоқда. Яқин ўтмишда йўл қўйган хатолар учун айнан бугун товон тўлашингизга тўғри келади шекилли. Лекин ҳаётга оптимист назари билан боқиб, худодан астойдил сўрасангиз, кунни деярли ўз фойдангизга ҳал этишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Яратган астойдил тавба қилганларни ноумид қўймайди. Тижоратчи бўлсангиз, кечқурунга бориб катта миқдорда пул қўлингизга тушиши мумкин. Саломатлик масаласида муаммога дуч келмайсиз. Лекин профилактикага барибир эътибор қаратишингиз шарт.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун асосан шахсий ҳаётингизга алоҳида эътибор қаратинг. Оилавий жанжаллар давом этмаслигини истасангиз, тинчлик ўрнатишнинг йўлларини қидириб топинг. Керак бўлса, жуфтингизга ён беринг. Муросаи мадора қилинг. Кун давомида оилангизнинг бир ойлик бюджетини қайта кўриб чиқинг. Тушдан кейин ёши улуғ, хаста қариндошлар ҳолидан хабар олиб кўнгил сўранг, савоби албатта тегади. Ғийбатчилардан эҳтиёт бўлинг. Улар бўлар-бўлмас миш-мишлар тўқиб жамиятдаги обрўйингизга путур етказиш илинжида юришибди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

10 ноябр куни бошлаган ишларингиз ўнгидан келади иншооллоҳ. Одамлар билан муносабатларда муаммо кўзга ташланмайди. Баъзилар ташқарида қарама-қарши жинс вакил ё вакилалари билан ишқий саргузаштларга берилиш иштиёқида бўлиши мумкин. Бу ишингиз оқибати яхши бўлмайди. Бу йўлдан қайтинг. Куннинг иккинчи ярмида моддий аҳволингизни яхшилаш ҳаракатида бўлинг. Муаммони сизга ўзингиздан бўлак ҳеч ким ижобий ҳал этиб бермайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар байрамларга деб сақлаб қўйган пулингизни беҳуда сарф қилмасликка чақиришади. Агар шундай бўлиб чиқса, моддий жиҳатдан қийналиб қолишингиз тайин. Ишхонангизда ҳам ўз ўрнингизни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Мавқеингиз ортиши айнан шу нарсага боғлиқ. Оила қурмаганлар кечқурун романтик учрашувни бошдан кечиришлари кутилмоқда. Фақат меъёрни билинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

10 ноябрда кайфиятингиз тушиб, негадир ишчанлик сизни тарк эта бошлагандек туюлади. Бироқ шундай бир қўнғироқ бўладики, сиз бир неча ўн сония ичида ўзгариб, илгариги ишчанлик ҳолатингизга қайтасиз. Шахсий ҳаётда танаффуслар қилиш учун ҳали фурсат етмади. Амалга ошиши умуман мумкин бўлмаган ишларга қўл урманг. Кечқурун мактабдош дўстлардан бирини учратиб, қизиқарли суҳбат қуришингиз кутилади. Молиявий аҳволингиздан хавотир олмасангиз ҳам бўлади. У аъло даражада.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

10 ноябр сизнинг кунингиз. Қайси соҳада ишламанг, барибир омад сиз тарафда бўлади. Кун бўйи пулнинг ўзи сизни қидириб юради. Соғинган дўстлар, қариндошларни учратиб кайфиятингиз янада аъло бўлади. Агар саломатлигингизни тиклаш ниятида бўлсангиз, спортзалга бориб спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here