Ўзбекистонда рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати ўзгарди

0
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатининг янги таҳририни давлат рўйхатидан ўтказилди.

Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар беришича, янги таҳрирдаги рўйхатга 129 та номдаги янги дори воситалари қўшилди, амалдаги рўйхатда мавжуд бўлган 100 та номдаги дори воситаси эса чиқариб ташланган.

Муқаддам рецептсиз бериладиган дори воситалари 1225 тани ташкил этган бўлса, эндиликда уларнинг сони 1254 тани ташкил этади.

Бунда, рўйхатда белгиланишича, дори воситаларининг ўрамлари, қўллаш бўйича йўриқномалари, илова варақаларида кўрсатилган дори воситаларини беришда бериш тартибидан қатъи назар, ушбу рўйхатга амал қилиниши керак.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here