“Uzmobile” абонентлари 80 та веб-сайтга бепул улана олади

0

“Uzmobile” юртимиздаги энг йирик мобиль алоқа операторларидан бири ҳисобланади. У томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳар жиҳатдан замонавийлаштирилаётгани туфайли мижозлари сафи тобора кенгайиб бормоқда. Бу ҳақда Даракчи нашри хабар берди.

Гап шундаки, 2015 йилда “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси томонидан Тошкент шаҳридаги “Uzmobile” филиалида “GSM” стандарти ишга туширилган бўлса, айни пайтга келиб, мазкур тармоқ фойдаланувчилари сони 1 миллионга етди.

Кеча пойтахтимизда алоқа операторига миллионинчи мижоз уланиши муносабати билан жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида тадбир ташкил этилди.

— Мижозлар билан ҳамкорлигимиз мустаҳкамланишида “GSM” тармоқларини қуриш, 2G, 3G ва 4G технологиялари жорий этилаётгани қўл келмоқда, — дейди филиал директори В. Кравченко. — Натижада ҳозирги кунда республикамиз бўйлаб 4G тармоғи амал қилмоқда. Ҳудудларда сотиш ва сервис шохобчалари мавжуд.

Бундан ташқари, айни пайтда у Тошкент шаҳридаги мижозлари учун овозли маълумотлар узатаётган бўлса, “Роуминг” хизмати жаҳоннинг 60 дан ортиқ мамлакатларига тақдим этилмоқда.

Жорий йилда “Электрон ҳукумат” тизими доирасида имзоланган меморандумга мувофиқ эса, давлат идораларининг 80 та веб-сайтига бепул уланиш имконини берувчи “Халқ билан мулоқот” махсус хизмати ташкил этилди. Бу, ўз навбатида, миллий операторнинг мобиль алоқа бозоридаги мавқеи мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этаяпти.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here