Вьетнамда «Дамри» бўрони туфайли ҳалок бўлганлар сони 100 нафарга етди…

0

 

Бундан ташқари, ўнлаб фуқаролар бедарак йўқолган дея ҳисобланмоқда. Шу ҳақда «Associated Press« агентлиги хабар тарқатган.

— Одамлар бинолар ва дарахтлар қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлган, — дейилади хабарда. — Кўпчилиги сувга чўкиш оқибатида ўлим топган. Бундан ташқари, икки юз нафардан кўпроқ одам турли даражада жароҳатлар олган.

Бедарак йўқолганларни қидириб топиш вазифаси аскарлар, полициячилар ва кўнгиллиларнинг зиммасига юкланди. Фалокат содир бўлган ҳудуддан жами 30 мингга яқин одам эвакуация қилинди. 40 минг гектардан ортиқ ер майдонлари сув остида қолиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, Вьетнамга «Дамри» бўрони шу йилнинг 7 ноябрида кириб келган. Биринчи куннинг ўзида 60 киши ҳалок бўлгани, ўнлаб фуқаролар бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилганди.

«Associated Press

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here